ЕОИИда тўғридан-тўғри инвестициялар ўсмоқда

© Sputnik / Тимур Батыршин / Медиабанкка ўтишЗаседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС
Заседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2025
Oбуна бўлиш
Инвестицияларнинг энг тез ўсиши - Марказий Осиё минтақасида кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Глобал иқтисодий инқирозга қарамасдан, Евроосиё минтақасида тадбиркорлик фаолияти ўсиб бормоқда, дейилади ЕОИИ ҳисоботида.
Хусусан жаҳон миқёсида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори камаймоқда - 2024 йилда 11% га пасайган, аммо Евроосиёда инвестициялар ўсиб бормоқда. Ўзаро тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улуши рекорд даражадаги 48,4 миллиард долларга етди. Бу 2023 йилга нисбатан 6,4% га кўп.
Россия Евроосиё минтақасидаги энг йирик инвестор бўлиб, унинг улуши 78,6% ни ташкил этади. Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг улуши ҳам ортиб бормоқда.
Марказий Осиё минтақалараро инвестицияларнинг тез ўсишини кўрсатмоқда - бу кўрсатгич 2023 йилда 42% га ўсиб, 1,3 миллиард долларга етди. Бунинг асосий қисми 80% - қурилиш, ишлаб чиқариш ва молия соҳаларига тўғри келади.
Хорижий инвесторлар минтақадаги ишлаб чиқариш сектори, энергетика, транспорт ва логистика ҳамда агробизнесга энг кўп қизиқиш билдирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0