Ёш мутахассисларнинг четга чиқиб кетиши ёки Ўзбекистон иқтисодиётига узоқ муддатли сармоя?

© Пресс-служба ОЭЗ "Алабуга"Как российская программа "Алабуга Старт" превращает трудовую миграцию в двигатель развития для обеих сторон
Как российская программа Алабуга Старт превращает трудовую миграцию в двигатель развития для обеих сторон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Oбуна бўлиш
Компаниялар хабарлари
Россиянинг “Алабуга Старт” дастури меҳнат миграциясини қандай қилиб икки томон учун ҳам ривожланиш омилига айлантирмоқда?
Россия ва МДҲ мамлакатлари иқтисодиёти, айниқса меҳнат ва молиявий оқимлар соҳасида чамбарчас боғлиқдир. Марказий Осиё давлатларининг миллионлаб фуқаролари ҳар йили Россияга ишлаш учун келади. Россия Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, 2024 йилда 6,3 миллион хорижий фуқаролар иш топиш мақсадида Россияга келган.
Муҳими шундаки, уларнинг даромадларининг сезиларли қисми ватанга пул ўтказмалари кўринишида қайтади. Бу маблағлар оилаларни қўллаб-қувватлашда ва жўнатувчи мамлакатлар бюджетларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Мисол учун, Ўзбекистонда хориждан келадиган пул ўтказмалари ҳажми ЯИМнинг 17 % га етиб, ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва ички истеъмолни рағбатлантиришга сезиларли ҳисса қўшмоқда.
Ушбу шароитда уюшган меҳнат миграцияси дастурлари шунчаки иқтисодий восита эмас, балки барқарорликнинг асосий унсурига айланмоқда. Россия, айниқса ишлаб чиқариш соҳаси учун, меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжи ортиб бораётгани сабабли ғайратли ишчи кучини жалб этишдан манфаатдор. Бошқа томондан, МДҲ давлатлари ёшлари нафақат қонуний равишда иш топиш, балки ўз касбий малакаларини ошириш имкониятига эга бўлмоқда.
Энг ёрқин мисоллардан бири “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси (Татаристон Республикаси, Россия) ташаббуси билан яратилган “Алабуга Старт” халқаро дастурининг ривожланиши бўлди. 2022 йилда ишга туширилган мазкур дастур МДҲ мамлакатларидан бўлган қизларни касбий ривожланишга ва юқори технологияли корхоналарда ишлашга жалб этишни мақсад қилган. Уч йил мобайнида дастур иштирокчиларга нафақат ўзларини таъминлаш имкониятини берди, балки уларнинг кўпчилигига ўз оилаларига тизимли ёрдам кўрсатиш имконини ҳам яратди.
ТУРАР ЖОЙ, ИШ ВА ЮҚОРИ МАОШ
Дастур МДҲ мамлакатларидан Татаристонга кўчиб ўтишга ва йирик компанияда мартаба қуришга тайёр 16 ёшдан 22 ёшгача бўлган интилувчи ёш қизларга мўлжалланган. Улар иш тажрибаси ёки махсус маълумотга эга бўлмаса ҳам иштирок этишлари мумкин – “Алабуга Старт” касбга илк қадамни қўйиш, муносиб маош билан таъминланган ишга эга бўлиш ва мустақил шахс сифатида шаклланиш имкониятини беради.
Компания иштирокчиларга Россияга учиш харажатларини қоплайди, ишга жойлашишда ҳар томонлама кўмаклашади ва замонавий корпоратив хостелларда имтиёзли шартларда (ойига атиги 44 $) яшаш имкониятини тақдим этади. Шубҳасиз, иш ҳақи асосий рағбатлантирувчи омиллардан бири ҳисобланади - қизлар ҳар ойда қўлига 860 $ дан 1783 $ гача маош олишлари мумкин.
© Пресс-служба ОЭЗ "Алабуга"Как российская программа "Алабуга Старт" превращает трудовую миграцию в двигатель развития для обеих сторон
Как российская программа Алабуга Старт превращает трудовую миграцию в двигатель развития для обеих сторон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Как российская программа "Алабуга Старт" превращает трудовую миграцию в двигатель развития для обеих сторон
Шуни таъкидлаш жоизки, дастур мавжуд мартаба йўналишлари рўйхатини доимий равишда кенгайтириб бормоқда: 2025 йилга келиб иш йўналишлари сони олтитага етди. Бугунги кунда қизлар ишлаб чиқариш оператори ёки автотранспорт цехида ҳайдовчи мутахассислигини танлашлари, ресторан ёки меҳмонхона бизнеси соҳасида ўзларини синаб кўришлари, шунингдек, монтаж ва пардозлаш ишлари бўйича қурилиш мутахассисликларини эгаллашлари мумкин.
Татаристондаги майдон бир неча йилдан бери Россиянинг махсус иқтисодий зоналари орасида самарадорлик бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Унинг ҳудудида ўнлаб йирик заводлар (жумладан, Туркия, Германия, Дания ва Белгиядан келган хорижлик резидентлар) фаолият юритмоқда ва улар юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда.
Шу боис “Алабуга” раҳбарияти бозордан тайёр мутахассисларни излашдан кўра, ўз мутахассисларини тарбиялаш мақсадга мувофиқ деган хулосага келди. Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида кадрлар танқислиги муаммосини ҳал этиш ва дўст мамлакатлар ёшларини иш билан таъминлаш имкониятини яратиш учун “Алабуга Старт” дастури ғояси пайдо бўлди.
© Пресс-служба ОЭЗ "Алабуга"Россиянинг “Алабуга Старт” дастури меҳнат миграциясини қандай қилиб икки томон учун ҳам ривожланиш омилига айлантирмоқда
Россиянинг “Алабуга Старт” дастури меҳнат миграциясини қандай қилиб икки томон учун ҳам ривожланиш омилига айлантирмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Россиянинг “Алабуга Старт” дастури меҳнат миграциясини қандай қилиб икки томон учун ҳам ривожланиш омилига айлантирмоқда
МДҲ мамлакатларидан келган ёш қизлар дастурда иштирок этиш давомида нафақат ишлайди, балки интеграция тадбирлари орқали Татаристондаги ҳаёт билан ҳам танишади. Улар учун республиканинг тарихий шаҳарлари – (Елабуга, Набережние Челни ва Қозон) бўйлаб саёҳатлар уюштирилади, спорт мусобақалари ва суҳбат клублари ўтказилади – буларнинг барчаси маҳаллий муҳитга тезроқ мослашиш ва минтақа маданиятини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.
ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ВА ОИЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
Маҳаллий ҳукуматлар бу ташаббусни қонуний миграция ва ёшлар бандлигини ошириш воситаси сифатида қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири Беҳзод Мусаев “Алабуга”га ташриф буюриб, махсус иқтисодий ҳудудда ишлаётган ватандошларнинг меҳнат шароитлари билан шахсан танишди.
“Бу келажаги порлоқ инновацион лойиҳа! Ёшларимиз ҳудудингизга, (“Алабуга” ЭИҲга - таҳр.) ўзлари учун муҳим мартаба қуриш учун, келишларини таъминлашимиз керак”, - дея фикр билдирди идора раҳбари.
© Пресс-служба ОЭЗ "Алабуга"Как российская программа "Алабуга Старт" превращает трудовую миграцию в двигатель развития для обеих сторон
Как российская программа Алабуга Старт превращает трудовую миграцию в двигатель развития для обеих сторон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Как российская программа "Алабуга Старт" превращает трудовую миграцию в двигатель развития для обеих сторон
Дастур, шунингдек, Евроосиё иқтисодий форумида ёшлар бандлигини қўллаб-қувватлаш ва интеграция ҳудудида кадрларни касбий мослаштиришнинг муваффақиятли намунаси сифатида тақдим этилди.
Ташаббусни ҳам минтақавий ҳокимият, ҳам тадбиркорлар ҳамжамияти қўллаб-қувватламоқда. Шундай қилиб, дастур орқали Россия ва МДҲ мамлакатлари орасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликнинг янги шакли шаклланмоқда.
Бундан ташқари, ишлаб топилган маблағ қизларга ўз ватанидаги оилаларини қўллаб-қувватлаш имконини беради. Аксарият иштирокчилар иш ҳақининг салмоқли қисмини уйига жўнатиб, ота-оналари ва қариндошларига ёрдам кўрсатмоқда. Бунга қирғизистонлик Алина Тойгонбаева яққол мисол бўла олади. У “Алабуга Старт” ҳақида дугонасидан эшитган:
“Мен ариза юбордим ва HR бўлими мен билан боғланди. Биз суҳбатлашдик, кейин улар ота-онамга дастур ҳақида батафсил тушунтиришди. Улар мени осонгина қўйиб юборишди. Ҳозир онамга ёрдам беряпман - бу ерда олти ой ишлаш давомида унинг кредитининг ярмини тўлаб бердим”, - деди Алина.
© Пресс-служба ОЭЗ "Алабуга"Россиянинг “Алабуга Старт” дастури меҳнат миграциясини қандай қилиб икки томон учун ҳам ривожланиш омилига айлантирмоқда
Россиянинг “Алабуга Старт” дастури меҳнат миграциясини қандай қилиб икки томон учун ҳам ривожланиш омилига айлантирмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Россиянинг “Алабуга Старт” дастури меҳнат миграциясини қандай қилиб икки томон учун ҳам ривожланиш омилига айлантирмоқда
Бу умумий трендга мос: МДҲ фуқароларининг пул ўтказмалари Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти учун салмоқли даромад манбаи ҳисобланади. Масалан, хорижда ишлаётган Қирғизистон фуқаролари 2024 йилда ватанларига қарийб 3 млрд $ ўтказишган - бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 17% га яқин. Шундай қилиб, ҳатто бир неча юз қизнинг “Алабуга Старт” дастурида иштирок этиши ҳам МДҲ мамлакатларига маблағ оқимини ошириш ва ёшлар орасидаги ишсизликни камайтириш орқали иқтисодиётга бевосита фойда келтирмоқда.
Инсон капиталини шакллантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Россияда икки йил давомида ишлаган қизлар қимматли касбий тайёргарликдан ўтиб - дастурни тугатгандан кейин, амалий кўникмалар ва бошқарув тажрибасига эга малакали мутахассислар бўлади. Улар меҳнат интизомини, замонавий ишлаб чиқариш технологияларини, халқаро муҳитда ишбилармонлик мулоқотини ўрганади - буларнинг барчаси уларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини оширади.
МУТАХАССИСЛАРНИНГ ЯНГИ АВЛОДИ
Дастур битирувчиларининг аксарияти тўпланган маблағ ва билимлардан фойдаланиб, танлаган соҳаларида мартабаларини ривожлантириш ёки ўз бизнесларини очишни режалаштирмоқда. Тажрибанинг бундай “қайтма оқими” иштирокчи мамлакатлар учун ҳам фойда келтириши мумкин: қайтиб келаётган қизлар ўзлари билан янги кўникмалар ва кенг дунёқарашни олиб келишади, энг яхши амалиётларни жорий этувчиларга айланишади.
Ниҳоят, дастур муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, анъанавий жамиятларда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Барқарор ва юқори маошли ишга эга бўлиб, қизлар иқтисодий мустақиллик ва ўзига ишонч орттиради. Бундай мисоллар МДҲ мамлакатларида аёллар меҳнати ва мартабасига бўлган муносабатни ўзгартиради, бошқалар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
“Алабуга Старт” модели бошқа ҳудудлар ва соҳаларда кенгайтирилиши ва жорий этилиши учун барча имкониятларга эга. Аслида, гап замонавий иқтисодиёт ва технологик ўзгаришлар шароитида ишлашга тайёр бўлган мутахассисларнинг янги авлодини шакллантиришга қаратилган. Дастурнинг муваффақияти дўстона мамлакатлар билан ҳамкорликда шунга ўхшаш лойиҳаларни яратишга илҳомлантириши мумкин, бу эса узоқ муддатли истиқболда постсовет ҳудудидаги интеграцияни мустаҳкамлайди ва барча иштирокчиларга ўзаро манфаат келтиради.
© Пресс-служба ОЭЗ "Алабуга"Россиянинг “Алабуга Старт” дастури меҳнат миграциясини қандай қилиб икки томон учун ҳам ривожланиш омилига айлантирмоқда
Россиянинг “Алабуга Старт” дастури меҳнат миграциясини қандай қилиб икки томон учун ҳам ривожланиш омилига айлантирмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Россиянинг “Алабуга Старт” дастури меҳнат миграциясини қандай қилиб икки томон учун ҳам ривожланиш омилига айлантирмоқда
“Алабуга Старт” халқаро дастури пухта ўйланган, ўзаро манфаатли кадрлар ҳамкорлиги стратегияси бир вақтнинг ўзида бир нечта давлатларнинг ривожланиш масалаларини ҳал этиши мумкинлигини аниқ намойиш этмоқда. МДҲ мамлакатлари ёшлари ўзларини намоён қилиш учун янги имкониятлар, муносиб даромад ва ўсиш истиқболларига эга бўлмоқда, Россия эса ўз навбатида меҳнат ресурслари оқимини ва яқин қўшнилари билан алоқаларини мустаҳкамламоқда.
Ҳамкорликнинг бундай шакли ўз самарадорлигини аллақачон исботлади ва лойиҳани келажакда янги нашрлар, янги муваффақият ҳикоялари ва, эҳтимол, умумий фаровонлик йўлида географиясини кенгайтириш кутмоқда.
Материал тижорий шартлар асосида чоп этилди.
Янгиликлар лентаси
0