https://sputniknews.uz/20251211/ozbekistonga-ulibka-ansambl-54104142.html
Свердловск вилояти Ўзбекистонга “Улибка” ансамблини олиб келди
Свердловск вилояти Ўзбекистонга “Улибка” ансамблини олиб келди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга гастроль доирасида Тошкент шаҳрининг 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида, Россияда ва ундан ташқарида машҳур бўлган Свердловск вилоятининг севимли ижодий жамоаси — “Улибка” (Табассум) болалар рақс ансамбли концерт берди. Томошабинлар, жумладан, хореограф-ўқитувчилар ва уларнинг тарбияланувчилари учун ёрқин ва қизиқарли бир соатлик дастур намойиш этилди.
2025-12-11T18:43+0500
2025-12-11T18:43+0500
2025-12-11T18:43+0500
видео
ўзбекистон
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0b/54109126_0:51:533:351_1920x0_80_0_0_89822d90db36009469434c868cc88820.jpg
Ўзбекистонга гастроль доирасида Тошкент шаҳрининг 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида, Россияда ва ундан ташқарида машҳур бўлган Свердловск вилоятининг севимли ижодий жамоаси — “Улибка” (Табассум) болалар рақс ансамбли концерт берди. Томошабинлар, жумладан, хореограф-ўқитувчилар ва уларнинг тарбияланувчилари учун ёрқин ва қизиқарли бир соатлик дастур намойиш этилди.Шунингдек, ёш санъаткорлар классик ва замонавий эстрада рақсларини тақдим этишди. 1-сонли болалар санъат мактаби ўқувчилари ҳам меҳмонларни хурсанд қилишди.Концертдан сўнг Свердловск давлат болалар филармонияси ва 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби орасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, шунингдек, меҳмонлар учун мактаб бўйлаб қисқа экскурсия ва таълим жараёни билан танишиш ташкил этилди.“Улибка”ансамбли гастроль дастури доирасида Фарғона ва Наманганда чиқиш қилиб, у ердаги болалар ижодий жамоалари билан ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борди.“Свердловск вилояти Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Биз савдо-иқтисодий ва гуманитар йўналишларда тизимли ишларни олиб бормоқдамиз. Бу йил Ўзбекистон аҳолисига совға - Свердловск давлат болалар филармониясининг гастролини юборишга эришганимиздан хурсандмиз. “Улибка” ансамбли рақс тили орқали Ўрта Урал халқларининг маданий ўзига хослигини намойиш этди. Ишончим комилки, ўзбек томошабинлари кўп миллатли минтақамизнинг тарихи ва гўзаллигини ҳис қилишди”, – дея таъкидлади Свердловск вилоятининг халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Вячеслав Ярин Sputnik мухбирига.Батафсил - видеода.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/0b/54109126_0:0:533:400_1920x0_80_0_0_6ca2202fc926566e269db31452e11e18.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
свердловск вилояти ўзбекистон улыбка табассум болалар рақс ансамбли
свердловск вилояти ўзбекистон улыбка табассум болалар рақс ансамбли
Свердловск вилояти Ўзбекистонга “Улибка” ансамблини олиб келди
Эксклюзив
Ижодий жамоа гастроллари Тошкент, Фарғона ва Наманган шаҳарларида бўлиб ўтди.
Ўзбекистонга гастроль доирасида Тошкент шаҳрининг 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида, Россияда ва ундан ташқарида машҳур бўлган Свердловск вилоятининг севимли ижодий жамоаси — “Улибка” (Табассум) болалар рақс ансамбли концерт берди. Томошабинлар, жумладан, хореограф-ўқитувчилар ва уларнинг тарбияланувчилари учун ёрқин ва қизиқарли бир соатлик дастур намойиш этилди.
“Вилоятимиз кўп миллатли бўлгани учун мордва, мари, чуваш ва удмурт рақслари ҳам бор эди, биз барча миллатларни намойиш этишга ҳаракат қилдик”, - деди “Улибка” ансамбли бадиий раҳбари, Россиянинг хизмат кўрсатган санъат арбоби Ольга Журавлёва.
Шунингдек, ёш санъаткорлар классик ва замонавий эстрада рақсларини тақдим этишди. 1-сонли болалар санъат мактаби ўқувчилари ҳам меҳмонларни хурсанд қилишди.
Концертдан сўнг Свердловск давлат болалар филармонияси ва 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби орасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, шунингдек, меҳмонлар учун мактаб бўйлаб қисқа экскурсия ва таълим жараёни билан танишиш ташкил этилди.
“Мактабимизга Россиядан меҳмонлар ташриф буюрганидан хурсандман. Биз тажриба ва ютуқларимиз билан алмашиш, келажакдаги маданий алоқалар имкониятларини муҳокама қилиш имконига эга бўлдик. Умид қиламанки, бундан кейинги ҳамкорлигимиз самарали бўлади”, - деди 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Фазлиддин Исломов.
“Улибка”ансамбли гастроль дастури доирасида Фарғона ва Наманганда чиқиш қилиб, у ердаги болалар ижодий жамоалари билан ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борди.
“Менимча, бизнинг ташрифимизнинг давоми энди меҳрибон Урал заминимизда Ўзбекистондан келган жамоанинг ташрифи бўлади”, - деди Свердловск давлат болалар филармонияси директори, Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган маданият ходими Людмила Скосирская.
“Свердловск вилояти Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Биз савдо-иқтисодий ва гуманитар йўналишларда тизимли ишларни олиб бормоқдамиз. Бу йил Ўзбекистон аҳолисига совға - Свердловск давлат болалар филармониясининг гастролини юборишга эришганимиздан хурсандмиз. “Улибка” ансамбли рақс тили орқали Ўрта Урал халқларининг маданий ўзига хослигини намойиш этди. Ишончим комилки, ўзбек томошабинлари кўп миллатли минтақамизнинг тарихи ва гўзаллигини ҳис қилишди”, – дея таъкидлади Свердловск вилоятининг халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Вячеслав Ярин Sputnik мухбирига.