Ўзбекистонда қўшма корхоналар сони бўйича топ-5 мамлакат

Oбуна бўлиш
Қўшма корхоналарнинг асосий қисми Россия ҳиссасига тўғри келади.
ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига республикада жами 17 900 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда.
Шундан 4 228 таси қўшма корхоналар, 13 672 таси хорижий компаниялардир. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15,9% га ёки 2 450 тага ошган.
Қўшма корхоналарнинг асосий қисми Россия ҳиссасига тўғри келади. 1 декабрь ҳолатига уларнинг сони 909 тани ташкил этди. Кейинги ўринларда Хитой - 725 та ва Туркия - 487 та.
Батафсил - Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0