Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Лавров: Трамп астойдил Украинадаги можарони ҳал қилишга интилмоқда

© Sputnik / Игорь ЕгоровГлава МИД РФ С. Лавров
Глава МИД РФ С. Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2025
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирги Россия-Америка музокаралари Украинадаги можарони узоқ муддатли ҳал этишга бағишланган.
ТОШКЕНТ, 11 дек – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп астойдил Украина можаросини сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга интилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Тан олиш керакки, Американинг ҳозирги етакчиси Оқ уйга қайтгандан кейин бу масала билан ҳақиқатдан шуғулланишни бошлади. Бизнинг баҳомизга кўра, астойдил Украина можаросини сиёсий-дипломатик усуллар билан ҳал қилишга интилмоқда”, - деди Россия ТИВ раҳбари Украинада атрофидаги можарони ҳал қилиш мавзусига бағишланган давра суҳбатида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги Россия-Америка музокаралари Украинадаги можарони узоқ муддатли ҳал этишга бағишланган.
“Бизнинг АҚШ президенти, унинг жамоаси билан музокараларимиз айнан шунга – бу можаронинг дастлабки сабабларини бартараф этиш учун узоқ муддатли тартибга солишни излашга бағишланган”, - деди Лавров.
Дипломат Россия барча томонлар учун хавфсизлик кафолатлари билан Украинада мустаҳкам ва барқарор тинчлик бўйича келишувлар тўпламини талаб қилаётганини қўшимча қилди.
Совещание начальников генштабов ВС государств-членов ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Герасимов: Россия қўшинлари деярли барча йўналишларда ҳужумни давом эттирмоқда
Янгиликлар лентаси
0