2025 йил 4 декабр куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг кичик залида рассом Чоршанби Шамсиевнинг “Туркийларнинг хаёлий жонзотлари” номли шахсий кўргазмаси очилди.
Унда ёзувчи Шерзод Комил Халилнинг шу номдаги китоби учун яратилган 30 дан ортиқ иллюстрациялар намойиш қилинди.Рассом Шамсиев 1970 йилда Қашқадарёда туғилган, П. Бенков номидаги Республика рассомлик коллежи ва К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олган. У 2019 йилдан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси бўлиб, республика ва халқаро кўргазмаларда мунтазам иштирок етиб келади. Кўргазма асосини 2021 йилда ёзилган, туркий халқлар афсоналарига бағишланган “Туркийларнинг хаёлий жонзотлари” китоби учун чизилган тасвирлар ташкил етади. Китобда “Қора-қуралар”, “Алвасти”, “Кўк бўри” каби 40 та афсонавий мавжудотнинг кўриниши, тарихи ва улар ҳақидаги фолклор маълумотлари келтирилган. Чоршанби Шамсиев аввал ҳам бир қатор шахсий кўргазмалар муаллифи бўлган: “Меҳр қолур, муҳаббат қолур” (2001), “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” (2002), “Мен баҳорни соғиндим” (2015), “Ранглар дунёси” (2019), “Инсон ва табиат” (2022). Янги кўргазма 14 декабргача давом етади.
Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг кичик залида рассом Чоршанби Шамсиевнинг “Туркийларнинг хаёлий жонзотлари” номли шахсий кўргазмаси очилди.
Унда ёзувчи Шерзод Комил Халилнинг шу номдаги китоби учун яратилган 30 дан ортиқ иллюстрациялар намойиш қилинди.
Рассом Шамсиев 1970 йилда Қашқадарёда туғилган, П. Бенков номидаги Республика рассомлик коллежи ва К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олган. У 2019 йилдан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси бўлиб, республика ва халқаро кўргазмаларда мунтазам иштирок етиб келади.
Кўргазма асосини 2021 йилда ёзилган, туркий халқлар афсоналарига бағишланган “Туркийларнинг хаёлий жонзотлари” китоби учун чизилган тасвирлар ташкил етади. Китобда “Қора-қуралар”, “Алвасти”, “Кўк бўри” каби 40 та афсонавий мавжудотнинг кўриниши, тарихи ва улар ҳақидаги фолклор маълумотлари келтирилган.
Чоршанби Шамсиев аввал ҳам бир қатор шахсий кўргазмалар муаллифи бўлган: “Меҳр қолур, муҳаббат қолур” (2001), “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл” (2002), “Мен баҳорни соғиндим” (2015), “Ранглар дунёси” (2019), “Инсон ва табиат” (2022).
“Ҳар бир халқнинг афсоналари — унинг руҳий хотираси. Мен ушбу жонзотларни қайта чизарканман, аслида ўз илдизларимиз рангларини изладим", – дейди рассом Чоршанби Шамсиев.