https://sputniknews.uz/20251206/toshkentda-2030-yilgacha-elektrobuslar-50-foizga-etkaziladi-53989834.html
Тошкентда 2030 йилгача электробуслар улуши 50 фоизга етказилади
Тошкентда 2030 йилгача электробуслар улуши 50 фоизга етказилади
Sputnik Ўзбекистон
Пойтайтда келгуси 4 йил ичида 16 та йўл ўтказгич, 170 км велосипед ва 200 км пиёда йўлаклари қуриш режалаштирилган. 06.12.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-12-06T10:27+0500
2025-12-06T10:27+0500
2025-12-06T10:27+0500
тошкент
автобус
жамоат транспорти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/08/47474092_0:120:2000:1245_1920x0_80_0_0_79e033283115301e61f05746101c5b1b.jpg
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Тошкентда 2030 йилгача электробуслар улуши 50 фоизга етказилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда айтиб ўтилган, деб хабар қилмоқда президент матбуот котиби. Шунингдек, пойтайтда 16 та тоннель ва йўл ўтказгич, 700 та "ақлли" чорраҳа барпо этиш, 170 км велосипед ва 200 км пиёда йўлаклари қуриш режалаштирилган. Қарорга мувофиқ пойтахтда йўл ҳаракатини бошқаришнинг мутлақо янги модели жорий этилади. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилиб, у транспорт, пиёда ва йўловчи оқимларини реал вақтда мониторинг қилиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш ваколатига эга бўлади.Ундан ташқари йўл ва транспорт инфратузилмаси учун махсус жамғарма ташкил этилиб, у ерга жарималар, "Хавфсиз шаҳар" тушумлари, реклама тушумларининг бир қисми йўналтирилади. Ушбу маблағлар ИТТ, муҳандислик ечимлари, инфратузилмавий лойиҳалар, автобус йўлаклари ва светофорларни модернизация қилишга сарфланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/08/47474092_90:0:1911:1366_1920x0_80_0_0_df27cd373252bb0aa37e0f5c142fca9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, автобус, жамоат транспорти
тошкент, автобус, жамоат транспорти
Тошкентда 2030 йилгача электробуслар улуши 50 фоизга етказилади
Пойтайтда келгуси 4 йил ичида 16 та йўл ўтказгич, 170 км велосипед ва 200 км пиёда йўлаклари қуриш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Тошкентда 2030 йилгача электробуслар улуши 50 фоизга етказилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев имзолаган янги қарорда айтиб ўтилган, деб хабар қилмоқда президент матбуот котиби.
“2030 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 60 фоизга, электробуслар улушини 50 фоизга, автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш белгилаб олинди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, пойтайтда 16 та тоннель ва йўл ўтказгич, 700 та "ақлли" чорраҳа барпо этиш, 170 км велосипед ва 200 км пиёда йўлаклари қуриш режалаштирилган.
Қарорга мувофиқ пойтахтда йўл ҳаракатини бошқаришнинг мутлақо янги модели жорий этилади. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилиб, у транспорт, пиёда ва йўловчи оқимларини реал вақтда мониторинг қилиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш ваколатига эга бўлади.
Ундан ташқари йўл ва транспорт инфратузилмаси учун махсус жамғарма ташкил этилиб, у ерга жарималар, "Хавфсиз шаҳар" тушумлари, реклама тушумларининг бир қисми йўналтирилади. Ушбу маблағлар ИТТ, муҳандислик ечимлари, инфратузилмавий лойиҳалар, автобус йўлаклари ва светофорларни модернизация қилишга сарфланади.