Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни туғилган куни билан табриклади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и президент Киргизии Садыр Жапаров перед церемонией совместного фотографирования глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС).
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев (справа) и президент Киргизии Садыр Жапаров перед церемонией совместного фотографирования глав стран - участниц Шанхайской организации сотрудничества (ШОС). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2025
Oбуна бўлиш
Президентлар икки қўшни давлат орасида мустаҳкам алоқалар ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этишди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан табриклади.
Мирзиёев телефон мулоқотда Жапаровга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва қардош Қирғизистон халқига бардавом равнақ тилади.
Шунингдек суҳбатда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари муҳокама қилинди, сўнгги йилларда эришилган ютуқлар мамнуният билан қайд этилди.
Бугшунги кунда барча даражада алоқалар ривожланмоқда, товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда ва фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Йирик стратегик лойиҳалар, жумладан, “Ўзбекистон - Қирғизистон – Хитой” темир йўли ва Қамбарота ГЭС-1 қурилиши доирасидаги ишлар давом этмоқда.
Бугун Садир Жапаров 57 ёшга тўлди.
Янгиликлар лентаси
0