Санкт-Петербургда маҳорат чемпионатида Ўзбекистон вакили 2-ўринни эгаллади

© Таълим вазирлигиЎзбекистон вакили 2-ўринни эгаллади
Ўзбекистон вакили 2-ўринни эгаллади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон вакили “Металларга ишлов бериш” компетенцияси бўйича юқори натижа намойиш этди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Санкт-Петербургда "Профессионаллар" халқаро касбий маҳорат чемпионатида Ўзбекистон вакили 2-ўринни қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Таълим вазирлиги.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний Агротехнологиялар техникуми ўқувчиси Нурсултон Рустамбаев (устози — Атҳам Тангирбергенов) “Металларга ишлов бериш” компетенцияси бўйича финал босқичида берилган учта амалий топшириқни мукаммал бажариб чемпионат финалида 2-ўринни қўлга киритди, дейилади хабарда.
© Таълим вазирлигиЎзбекистон вакили 2-ўринни эгаллади
Узбекистанец завоевал второе место на конкурсе профессионалов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2025
Ўзбекистон вакили 2-ўринни эгаллади
Россия Ҳукумати ташаббуси билан Санкт-Петербургда бўлиб ўтган "Профессионаллар" халқаро касбий маҳорат чемпионатида 41 давлат вакиллари 27 та компетенция бўйича беллашдилар.
"Ушбу ютуқ мамлакатимиз касбий таълим муассасаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий ўқув дастурлари ва амалиётга йўналтирилган ўқитиш тизими самарадорлигининг ёрқин ифодаси бўлди", - дейилади вазирлик хабарида.
© Таълим вазирлигиЎзбекистон вакили 2-ўринни эгаллади
Узбекистанец завоевал второе место на конкурсе профессионалов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2025
Ўзбекистон вакили 2-ўринни эгаллади
Янгиликлар лентаси
0