Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Хориждаги русийзабон ОАВ ҳамкорлиги масаласи "Sputnik"да муҳокама этилади

© SputnikПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.12.2025
Oбуна бўлиш
Москва ҳукумати, Москва шаҳар ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти ва Москвадаги ватандошлар уйи 4-8 декабрь кунлари Тошкентда Россиялик ватандошларнинг оммавий ахборот воситалари конференциясини ўтказади.
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Хорижда рус тилидаги оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги" мавзусида брифинг бўлиб ўтади.
Тадбир 6 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 12:30 да бошланади.
Тадбирда қуйидагилар иштирок этади:
- "Москва ватандошлар уйи" Давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари Анна Колесникова;
- Россияда хизмат кўрсатган журналист, "Россиянинг олтин қалами" мукофоти совриндори Галина Сапожникова;
- телебошловчи, жамоат арбоби, "Артмедиаобразование" нотижорат ташкилоти президенти Арина Шарапова.
Брифинг давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
- Хорижда русийзабон журналистика қандай ривожланмоқда?
- Диаспоралар билан ўзаро ҳамкорлик тажрибаси қандай?
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Янгиликлар лентаси
0