https://sputniknews.uz/20251205/tashkent-transport-parkovkalar-53971390.html
Тошкентга киришда жамоат транспорт бекатлар яқинида парковкалар қурилади-яна нима ўзгаради
Тошкентга киришда жамоат транспорт бекатлар яқинида парковкалар қурилади-яна нима ўзгаради
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантириш режаси қабул қилинди. Метро узунлиги 103 кмга етказилади, жамоат транспорти улуши 60 фоизга оширилади.
2025-12-05T15:00+0500
2025-12-05T15:00+0500
2025-12-05T16:22+0500
ўзбекистон
жамият
жамоат транспорти
янги қонун
президент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/04/48237549_0:659:2284:1944_1920x0_80_0_0_21569fd9b7b43d2065f577e0e5fcf7e1.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Президент томонидан тегишли қарор имзоланди.Қарорда, жумладан, қуйидагилар белгиланган:Шаҳарда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари:Шунингдек, Тошкентда замонавий ахборот технологиялари билан интеграциялашган интеллектуал транспорт тизими яратилмоқда. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
https://sputniknews.uz/20251202/suniy-intelekt-qoidabuzarlik--aniqlash-53860903.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/04/48237549_2:346:2268:2045_1920x0_80_0_0_f708fcae556aac6100260ba67b6a70ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент транспорти, 2030 режаси, жамоат транспорти, метро 103 км, интеллектуал транспорт тизими, светофор бошқаруви, парковка, транспорт мастер режа, президент қарори, тошкент инфратузилмаси
тошкент транспорти, 2030 режаси, жамоат транспорти, метро 103 км, интеллектуал транспорт тизими, светофор бошқаруви, парковка, транспорт мастер режа, президент қарори, тошкент инфратузилмаси
Тошкентга киришда жамоат транспорт бекатлар яқинида парковкалар қурилади-яна нима ўзгаради
15:00 05.12.2025 (янгиланди: 16:22 05.12.2025) Шаҳар инфратузилмасини тубдан янгилаш мақсадида жамоат транспортини ривожлантириш, метро тармоғини кенгайтириш ва интеллектуал бошқарув тизимини жорий этиш кўзда тутилган
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Тошкент шаҳри транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди. Президент томонидан тегишли
қарор имзоланди.
Қарорда, жумладан, қуйидагилар белгиланган:
аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш;
автобуслар ҳаракат тезлигини 18 км/соатдан 24 км/соатга ошириш;
150 минг ўринли парковка ташкил этиш;
метро тармоғи узунлигини 103 кмга етказиш.
Шаҳарда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари:
рақамли ва “яшил” технологиялар асосида транспорт, йўловчи ва пиёда оқимларини узлуксиз мониторинг қилиш;
Тошкентнинг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш;
ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўлларидаги жамоат транспорти бош бекатлари (автобус ва метро) кесишмаларида транспорт воситаларининг кўп қаватли тўхтаб туриш жойларини ташкил қилиш;
ерусти метро линиялари ва йўл ўтказгичлари остларида хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда тўхташ жойлари ташкил этиш.
Шунингдек, Тошкентда замонавий ахборот технологиялари билан интеграциялашган интеллектуал транспорт тизими яратилмоқда. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
видеокузатув ва сенсорлар орқали транспорт, йўловчи ва пиёда оқимлари бўйича маълумот тўплаш;
оқимлар таҳлили асосида светофорларни автоматик бошқариш;
ҳаракат жадвалидан четга чиқиш ҳолатида жамоат ва махсус транспорт учун устуворликни таъминлаш;
автотранспорт, махсус техника ва қурилиш механизмларини мониторинг қилиш;
авария хавфи юқори ҳудудларни аниқлаш ва улар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.