https://sputniknews.uz/20251204/ukraine-byudjet-harbiy-soha-53929815.html
Украина бюджети қабул қилинди — харажатнинг 60 фоизи ҳарбий соҳага кетади
Украина бюджети қабул қилинди — харажатнинг 60 фоизи ҳарбий соҳага кетади
Sputnik Ўзбекистон
Украина келаси йил мудофаа харажатларини 66 млрд долларга етказади. Бюджетнинг 60% армияга йўналтирилиб, ҳарбийларни таъминлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтириш ва дрон ишлаб чиқаришни ривожлантириш режалаштирилган.
2025-12-04T10:57+0500
2025-12-04T10:57+0500
2025-12-04T11:04+0500
дунёда
дунё янгиликлари
украина
бюджет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/12/19295720_0:270:2892:1897_1920x0_80_0_0_d5f577f7acf03f7dc0f2dd5fd8f8f6f7.jpg
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Украина келаси йили мудофаа секторига 66 миллиард доллардан ортиқ маблағ йўналтирмоқчи, бу эса барча давлат харажатларининг деярли 60 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Украина бош вазири Юлия Свириденко маълум қилди.Унинг айтишича, 2025 йил бюджети мамлакат ҳаётини режалаштириш, халқаро молиялаштиришни таъминлаш ва Халқаро валюта жамғармасининг 2026–2029 йилларга мўлжалланган янги дастури бўйича ёрдам олиш учун муҳим асос бўлади.Режага кўра, келаси йил давлат бюджети даромадлари 2,92 триллион гривна (69,1 миллиард доллар), харажатлари эса 4,83 триллион гривна (114,3 миллиард доллар) этиб белгиланган.Украинанинг мудофаа харажатлари таълим ёки тиббиётга ажратилаётган маблағлардан ўн баробар кўп.Сўнгги йилларда Киев рекорд даражадаги тақчил бюджет қабул қилмоқда ва унинг катта қисми Ғарб ёрдами ҳисобига қопланади. 2024 йилда бюджет дефицити 43,9 миллиард долларга етган. 2025 йил учун тасдиқланган бюджет эса 37,3 миллиард долларлик тақчилликни назарда тутади ва йил давомида ҳарбий харажатлар икки марта оширилган.
https://sputniknews.uz/20250707/aqsh-ukraina-yordam-mlrd-dollar-50385576.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/12/19295720_227:0:2756:1897_1920x0_80_0_0_02b95c373bbca2515a2c7531b57561a1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, киев, юлия свириденко, украина бюджети, мудофаа харажатлари, 66 миллиард доллар, 2,8 триллион гривна, армия, дронлар, ҳарбий соҳаси, украина иқтисодиёти, бюджет дефицити, ғарб ёрдами, хвж, украина мудофаа сиёсати
украина, киев, юлия свириденко, украина бюджети, мудофаа харажатлари, 66 миллиард доллар, 2,8 триллион гривна, армия, дронлар, ҳарбий соҳаси, украина иқтисодиёти, бюджет дефицити, ғарб ёрдами, хвж, украина мудофаа сиёсати
Украина бюджети қабул қилинди — харажатнинг 60 фоизи ҳарбий соҳага кетади
10:57 04.12.2025 (янгиланди: 11:04 04.12.2025) Украина парламенти мамлакатнинг 2026 йилги бюджетини 1,9 триллион гривна (45 миллиард доллар) дефицит билан қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Украина келаси йили мудофаа секторига 66 миллиард доллардан ортиқ маблағ йўналтирмоқчи, бу эса барча давлат харажатларининг деярли 60 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Украина бош вазири Юлия Свириденко маълум қилди.
Унинг айтишича, 2025 йил бюджети мамлакат ҳаётини режалаштириш, халқаро молиялаштиришни таъминлаш ва Халқаро валюта жамғармасининг 2026–2029 йилларга мўлжалланган янги дастури бўйича ёрдам олиш учун муҳим асос бўлади.
“Мудофаа ва хавфсизлик – мутлақ устувор йўналиш. Давлат ўз даромадларининг 100 фоизини Мудофаа кучларига йўналтиради: ҳарбийларни моддий таъминлаш, уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтириш, Украина қуролларини, жумладан, дронларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга сарфлаймиз. Келгуси йилда армия учун 2,8 триллион гривна ажратамиз — бу умумий харажатларнинг қарийб 60 фоизи”, — деб ёзган Свириденко.
Режага кўра, келаси йил давлат бюджети даромадлари 2,92 триллион гривна (69,1 миллиард доллар), харажатлари эса 4,83 триллион гривна (114,3 миллиард доллар) этиб белгиланган.
Украинанинг мудофаа харажатлари таълим ёки тиббиётга ажратилаётган маблағлардан ўн баробар кўп.
Сўнгги йилларда Киев рекорд даражадаги тақчил бюджет қабул қилмоқда ва унинг катта қисми Ғарб ёрдами ҳисобига қопланади. 2024 йилда бюджет дефицити 43,9 миллиард долларга етган. 2025 йил учун тасдиқланган бюджет эса 37,3 миллиард долларлик тақчилликни назарда тутади ва йил давомида ҳарбий харажатлар икки марта оширилган.