https://sputniknews.uz/20251203/uzbekistan-oiv-kasal-oshish-53899611.html
Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони маълум қилинди — асосий қисми кимлар?
Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони маълум қилинди — асосий қисми кимлар?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ОИВ билан яшовчилар сони 52 мингдан ошди. 2025 йилда 5 миллиондан зиёд фуқаро скринингдан ўтди, янги ҳолатларнинг 30 фоиздан ортиғи меҳнат миграциясидан қайтганларга тўғри келмоқда.
2025-12-03T10:29+0500
2025-12-03T10:29+0500
2025-12-03T10:38+0500
оитс
жамият
мигрантлар
ўзбекистон олий мажлиси сенати
оив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/10/57/105733_0:170:3037:1878_1920x0_80_0_0_8522a637773eda7f3ea0ee69954dcbef.jpg
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 52 минг нафардан ортиқ киши одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекцияси билан касалланган, деб хабар берди Республика ОИТСга қарши кураш маркази РИА Новостига.Жорий йилнинг 10 ойида ОИВ инфекцияси 3 мингдан зиёд кишида аниқланган. Касалланганларнинг асосий қисмини 30-49 ёш оралиғидаги аҳоли ташкил қилади.Марказ ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги йилларда ОИВ билан касалланганларнинг 30 фоиздан ортиғи меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ҳиссасига тўғри келади.2023 йилда Ўзбекистон президенти аҳоли орасида ОИВ тарқалишини чеклаш ва даволаш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс дастурни тасдиқлаган. Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:2024 йил 1 август куни Сенат қонунчиликка киритилган ўзгартишни маъқуллади. Унга кўра хорижда 90 кун ва ундан ортиқ бўлиб қайтган фуқаролар ОИВга мажбурий тиббий текширувдан ўтади. Қонун президентга имзолаш учун юборилган.Расмий маълумотларга кўра, 38 миллиондан ортиқ аҳолига эга Ўзбекистондан:
https://sputniknews.uz/20250801/oivga-test-50999612.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/10/57/105733_154:0:2885:2048_1920x0_80_0_0_4a7dad899ca050460786c78cd307f139.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон оив оитс маркази оив статистикаси 52 минг оив, скрининг 5 миллион мигрантлар оив оив профилактикаси, мажбурий тест, миграция статистикаси, россиядаги ўзбекистонликлар, 1,86 миллион мигрант, 1,3 миллион россия, соғлиқни сақлаш ўзбекистон одамнинг иммунитет танқислиги вируси
ўзбекистон оив оитс маркази оив статистикаси 52 минг оив, скрининг 5 миллион мигрантлар оив оив профилактикаси, мажбурий тест, миграция статистикаси, россиядаги ўзбекистонликлар, 1,86 миллион мигрант, 1,3 миллион россия, соғлиқни сақлаш ўзбекистон одамнинг иммунитет танқислиги вируси
Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони маълум қилинди — асосий қисми кимлар?
10:29 03.12.2025 (янгиланди: 10:38 03.12.2025) Жорий йилда 3 мингдан зиёд янги ҳолат қайд этилди, касалланишнинг 30 фоиздан зиёди меҳнат миграциясидан қайтганлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 52 минг нафардан ортиқ киши одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекцияси билан касалланган, деб
хабар берди Республика ОИТСга қарши кураш маркази РИА Новостига.
"Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатда ОИВ инфекциясига чалинган 52 мингдан ортиқ киши яшайди", - деди марказ вакили.
Жорий йилнинг 10 ойида ОИВ инфекцияси 3 мингдан зиёд кишида аниқланган. Касалланганларнинг асосий қисмини 30-49 ёш оралиғидаги аҳоли ташкил қилади.
Марказ ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги йилларда ОИВ билан касалланганларнинг 30 фоиздан ортиғи меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ҳиссасига тўғри келади.
"2025 йилда 5 миллиондан ортиқ одам ОИВ скрининг текширувидан ўтказилди. Олис ҳудудларни қамраб олиш учун мобил тиббий бригадалар иш олиб борди, бунинг натижасида ОИВ билан касалланганларнинг 95 фоизи ўз мақоми ҳақида билиб олди ва зарур ҳолларда даволанишни бошлади", - дея қўшимча қилди марказ вакили.
2023 йилда Ўзбекистон президенти аҳоли орасида ОИВ тарқалишини чеклаш ва даволаш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс дастурни тасдиқлаган. Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:
меҳнат мигрантларини ихтиёрий ОИВ тестидан ўтказиш қамровини кенгайтириш,
мигрантлар ва уларнинг оилаларини профилактика, юқиш йўллари ва даволаш услублари ҳақида хабардор қилиш бўйича кампаниялар ўтказиш.
2024 йил 1 август куни Сенат қонунчиликка киритилган ўзгартишни маъқуллади. Унга кўра хорижда 90 кун ва ундан ортиқ бўлиб қайтган фуқаролар ОИВга мажбурий тиббий текширувдан ўтади. Қонун президентга имзолаш учун юборилган.
Расмий маълумотларга кўра, 38 миллиондан ортиқ аҳолига эга Ўзбекистондан:
2025 йил январ-сентябр ойларида хорижга ишлаш учун кетганлар сони 1,86 миллион кишини ташкил этган,
Россиядаги меҳнат мигрантлари сони эса 1,3 миллион атрофида.