Россия етакчи: Ўзбекистон денгиз маҳсулотларини яна қаердан импорт қилди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси жорий йилнинг ўн ойи учун денгиз маҳсулотлари импорти бўйича маълумотларни эълон қилди.
2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Россия Ўзбекистон учун балиқ ва денгиз маҳсулотларининг асосий етказиб берувчисига айланди. Мазкур даврда республика Россиядан 5,8 минг тонна шундай маҳсулот импорт қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон жами 12,2 минг тоннага яқин денгиз маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,3 фоизга кўпдир.
Шунингдек, денгиз маҳсулотлари Ўзбекистонга жами 31 та давлат томонидан етказиб берилгани қайд этилган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0