2026 йил бюджет лойиҳаси: вазирликлар қанча маблағ олиши белгиланди — инфографика

Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг 2026 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, маблағлар 60 тадан ортиқ вазирлик ва идораларга тақсимлаш кўзда тутилган
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Лойиҳага кўра, 2026 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 515,355 триллион сўм, харажатлари эса 566,991 триллион сўм бўлиши кутилмоқда.
Ялпи ички махсулотнинг 2025 йилга нисбатан 6,6 фоизга ўсиши прогноз қилинган бўлиб, ЯИМ ҳажми 1 976 триллион сўмга етиши кўзда тутилган.
Энг кўп маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ажратилади — 105,9 триллион сўм. Бу маблағ асосан давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари, Пенсия жамғармаси ва ҳудудлар бюджетларига трансфертлар учун йўналтирилади.
Шунингдек, энг кўп маблағ ажратиладиган йўналишлар учлигига Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (63,6 трлн сўм) ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги (10,36 трлн сўм) киради.
Қолган вазирликларга қанча маблағ ажратилади - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0