Қирғизистон парламентига сайловлар бошланди — нега улар муддатидан олдин ўтказилмоқда?

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишПарламент Киргизии
Парламент Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2025
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда парламент сайловлари муддатидан олдин ўтказилмоқда. Мамлакат сайловчилар рўйхатига жами 4,294 миллион фуқаро киритилган.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Қирғизистонда бошланган Жогорку Кенеш (бир палатали парламент)га муддатидан олдинги сайловларда 90 депутатлик ўрнига 460 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда.
Бу йилги сайловлар янги қоидалар асосида ўтказилмоқда. Июнь ойида президент Садир Жапаров тасдиқлаган тузатишларга кўра, парламент мажоритар тизим бўйича шакллантирилади. Мамлакат 30 та сайлов округига бўлинган бўлиб, ҳар бир округдан 3 нафардан депутат сайланади.
Сайловда иштирок этиш учун минимал чегара белгиланмаган — овоз берувчилар сонидан қатъи назар, сайлов бўлиб ўтган деб топилади.
Навбатдаги сайлов келаси йил ноябрь ойида ўтиши лозим эди, шундан бир ярим ой ўтгач эса президентлик сайлови режалаштирилган эди. Бу воқеаларни вақт бўйича ажратиш учун аввалги чақириқ депутатлари 25 сентябрда ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилдилар ва 30 сентябрда янги сайловлар санаси белгиланди
Президент РФ В. Путин принял участие в пленарном заседании ЕЭФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
Қозоғистон парламенти бир палатали бўлиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0