Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида ТОП-5 давлат

Oбуна бўлиш
2025 йил январь–октябрда Ўзбекистон экспорти 29 миллиард, импорти 37,5 миллиард долларга етиб, ташқи савдо баланси 8,5 миллиард долларлик манфий сальдо билан шаклланди
Милллий статистика агентлиги маълумотига кўра, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 29 005,9 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2024 йил январь–октябрга нисбатан 27,8 % ўсиш). Импорт ҳажми эса 37 533,4 миллион АҚШ долларига етди (16,9 % ўсиш).
Ўзбекистон жаҳоннинг 210 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда. Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Корея Республикаси ҳиссасига тўғри келди.
Экспорт бўйича асосий ҳамкорлар қуйидагича: Россия — 12,6 %, Хитой — 5,6 %, Қозоғистон — 4,1 %, Афғонистон — 4,1 %, Туркия — 3,2 %.
Ушбу даврда Ўзбекистон 177 та давлатдан товар ва хизматлар импорт қилган. Импортда етакчи давлатлар — Хитой (30,6 %), Россия (18,5 %), Қозоғистон (7,3 %), Туркия (4,0 %), Корея Республикаси (3,7 %).
Батафсил - Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0