“Учар туя ривояти”: Тошкентда Улуғбек Ражабовнинг шахсий кўргазмаси очилди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Томошабинлар ижодкорнинг сўнгги йилларда яратган 30 тага яқин йирик ҳажмдаги асарлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишади.
20 ноябрь куни Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ёш ва истеъдодли рассом Улуғбек Ражабовнинг “Учар туя ривояти” номли шахсий кўргазмаси тантанали тарзда очилди.
Мазкур маданий тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Кўргазмада рассомнинг 30 тага яқин рангтасвир асарлари намойиш этилади. Ражабов бугунги кунда республика миқёсидаги йирик кўргазмалар иштирокчиси сифатида санъат ихлосмандларига яхши таниш. Унинг асарлари ёрқин ранглари, шаклларнинг пластика ва ифодавий жиҳатдан ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Рассом ўзининг ранглар билан ишлашдаги ички сезгирлиги ва тажрибаси орқали ҳар бир асарига ўзгача руҳ бағишлайди. Баъзан бу туйғу она шаҳри Самарқанднинг кўҳна сайқалидан илҳом олади, баъзан эса ижодкорнинг ички мусиқаси билан уйғунлашади. “Соядаги қизлар”, “Баҳор”, “Оқшом”, “Кузги кайфият” каби асарлар шулар жумласидан.
© Sputnik / Бахром Хатамов

Садо ва ранглар

Садо ва ранглар - Sputnik Ўзбекистон
1/18

Садо ва ранглар

© Sputnik / Бахром Хатамов

Куз

Куз - Sputnik Ўзбекистон
2/18

Куз

© Sputnik / Бахром Хатамов

Устоз ва шогирд

Устоз ва шогирд - Sputnik Ўзбекистон
3/18

Устоз ва шогирд

© Sputnik / Бахром Хатамов

Тўй

Тўй - Sputnik Ўзбекистон
4/18

Тўй

© Sputnik / Бахром Хатамов

Меҳмонлари кўргазма очилишида

Меҳмонлари кўргазма очилишида - Sputnik Ўзбекистон
5/18

Меҳмонлари кўргазма очилишида

© Sputnik / Бахром Хатамов

Сарчашма

Сарчашма - Sputnik Ўзбекистон
6/18

Сарчашма

© Sputnik / Бахром Хатамов

Буюк тамаддунлар

Буюк тамаддунлар - Sputnik Ўзбекистон
7/18

Буюк тамаддунлар

© Sputnik / Бахром Хатамов

Ҳурматли кўргазма меҳмонлари

Ҳурматли кўргазма меҳмонлари - Sputnik Ўзбекистон
8/18

Ҳурматли кўргазма меҳмонлари

© Sputnik / Бахром Хатамов

Кузги кайфият

Кузги кайфият - Sputnik Ўзбекистон
9/18

Кузги кайфият

© Sputnik / Бахром Хатамов

Ранглар оламига шўнғиш

Ранглар оламига шўнғиш - Sputnik Ўзбекистон
10/18

Ранглар оламига шўнғиш

© Sputnik / Бахром Хатамов

Шохи-Зинда

Шохи-Зинда - Sputnik Ўзбекистон
11/18

Шохи-Зинда

© Sputnik / Бахром Хатамов

Очилишга аншлаг

Очилишга аншлаг - Sputnik Ўзбекистон
12/18

Очилишга аншлаг

© Sputnik / Бахром Хатамов

Xузурланиш лаҳзаси

Xузурланиш лаҳзаси - Sputnik Ўзбекистон
13/18

Xузурланиш лаҳзаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Ботаника боғи

Ботаника боғи - Sputnik Ўзбекистон
14/18

Ботаника боғи

© Sputnik / Бахром Хатамов

Сўқоқ

Сўқоқ - Sputnik Ўзбекистон
15/18

Сўқоқ

© Sputnik / Бахром Хатамов

Селфи

Селфи - Sputnik Ўзбекистон
16/18

Селфи

© Sputnik / Бахром Хатамов

Кузнинг акси

Кузнинг акси - Sputnik Ўзбекистон
17/18

Кузнинг акси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Кўргазма афишаси

Кўргазма афишаси - Sputnik Ўзбекистон
18/18

Кўргазма афишаси

Кўргазманинг асосий қисмини ташкил этувчи йирик ҳажмдаги концептуал асарлар эса томошабинни нафақат ўзининг кўлами, балки мавзу талқини билан ҳам ҳайратга солади. Уларда рассом қадимий Сўғд маданиятига нафис, эҳтиёткорона ва шу билан бирга замонавий ёндашув орқали мурожаат қилади.
Маҳобатли шакллар, қадимий руҳни акс эттирувчи ранглар композицияларга чуқур мазмун, тарихий жаранг ва бадиий улуғворлик бағишлайди. “Буюк тамаддунлар”, “Сўғд гўзаллари”, “Тўй”, “Учар туялар”, “Афросиёб ишқи” — Ражабов ижодидаги рамзий ва маънодаги энг ёрқин намуналардан ҳисобланади.

“Ранг – бу менинг ҳикоя тилим. Баъзан биргина оҳанг бутун ривоятни айтиб бериши мумкин”, — дейди Улуғбек Ражабов.

Ижодкор ҳақида қисқача
Улуғбек Ражабов 1981 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. П. Бенков номидаги Республика рассомлик коллежини тамомлаган, сўнг К. Беҳзод номидаги МРДИда бакалавриат ва магистратура босқичларида таълим олган.
2009 йилдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси. 2011–2021 йилларда турли ижодий таълим муассасаларида дарс берган. Рассомнинг асарлари халқаро ва республика кўргазмаларида намойиш этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг турли давлат музейлари ва шахсий галереяларида сақланади.
Янгиликлар лентаси
0