Тошкентда “Примаков ўқишлари” халқаро форумининг сайёр йиғилиши ўтказилди

© SputnikВ Ташкенте состоялось выездное заседание международного форума "Примаковские чтения"
В Ташкенте состоялось выездное заседание международного форума Примаковские чтения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкент учрашувининг мавзуси “Марказий Осиё: минтақавий тараққиёт учун глобал муаммолар” бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Ўзбекистон пойтахтида халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва глобал хавфсизлик масалаларига бағишланган Россиянинг энг йирик илмий-эксперт анжумани “Примаков ўқишлари”нинг сайёр формати бўлиб ўтди. Мазкур форум ўн бир йилдан буён ўтказиб келинмоқда, кўчма мажлислар эса учинчи марта ташкил этилди - илгари улар Ереван ва Софияда бўлиб ўтган, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Евгений Примаков - машҳур россиялик сиёсатчи, дипломат, олим ва давлат арбоби. У Россия бош вазири, Ташқи разведка хизмати раҳбари ва ташқи ишлар вазири каби муҳим лавозимларда ишлаган. “Примаков ўқишлари” ғояси - Примаковнинг халқаро сиёсат ва иқтисодиётда эксперт сифатидаги меросини асраш, дунёнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш ҳамда унинг дипломатик ёндашувлари асосида ечимлар топишдан иборат.
© SputnikВ Ташкенте состоялось выездное заседание международного форума "Примаковские чтения"
В Ташкенте состоялось выездное заседание международного форума Примаковские чтения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
В Ташкенте состоялось выездное заседание международного форума "Примаковские чтения"
Россия Фанлар академияси Е.М. Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти президенти, академик Александр Динкин бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатларининг “совет давлатидан кейинги макондаги энг тинч ва жадал ривожланаётган минтақа” эканлигини таъкидлади. Унинг айтишича, бу ҳудудда ишонч ва яхши қўшничилик муҳити шаклланмоқда. 2025 йил март ойида имзоланган ва Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон ўртасидаги чегараларни мустаҳкамлаган Хўжанд декларацияси алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Динкиннинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг халқаро майдондаги нуфузи БРИКС билан ҳамкорлик туфайли ортиб бормоқда.
“Аср ўрталарига келиб аҳолиси 100 миллионга етадиган Марказий Осиё, шубҳасиз, нуфузли минтақага айланади”, – деди Динкин.
РФА ЖИХМИ (Россия Фанлар академиясининг Примаков номидаги Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти) директори, Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Фёдор Войтоловский Евгений Примаковнинг ғояларига таяниб, дунёнинг кўп марказлик сари ҳаракатланаётганини таъкидлади.
Халқаро муносабатларда полицентриклик (кўп марказлик) бир неча мамлакат ёки минтақаларнинг глобал жараёнларга тахминан тенг таъсир кўрсатадиган тизимни англатади.
“Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари полицентриклик (кўп марказлик) дунёни шакллантириш ҳақида анча вақтдан бери ўйлаб келмоқда ва бундай дунё барчага фойда келтиради деб ўйлаймиз”, - деди Динкин.
Войтолоскийнинг сўзларига кўра, Москва Россияни хавфсизлик, ҳарбий-техник ҳамкорлик, маданият, фан ва таълим соҳаларида асосий ҳамкор деб биладиган Ўзбекистоннинг стратегик танловини қадрламоқда.
РФА ЖИХМИ Марказий Осиё бўлими раҳбари Станислав Притчин Ўзбекистоннинг минтақадаги алоҳида ролини таъкидлади.
“Ўзбекистон Марказий Осиёнинг таянч давлатидир”, – деди мутахассис.
У 2022 йилдан кейин халқаро С5+ форматларининг фаоллашуви глобал ўйинчиларнинг минтақага қизиқиши тобора ортиб бораётганини акс эттиради. Шу билан бирга, унинг айтишича, Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда Россия ва Хитой асосий ҳамкорлар бўлиб қолмоқда.
Тошкентдаги мунозара нафақат Марказий Осиёни қамраб олди. Мутахассислар бугунги кунда Совуқ уруш давридан бери энг оғир босқичлардан бирини бошдан кечираётган Россия-АҚШ муносабатларини муҳокама қилдилар. Таъкидланишича, ҳозирги вазият икки томонлама алоқалар тарихидаги энг паст нуқта бўлиши мумкин, бироқ зиддиятлар ниҳоясига етиш хусусиятига эга. Иштирокчиларнинг фикрича, Доналд Трамп маъмурияти ўтмишдошларига нисбатан Москва билан мулоқотга кўпроқ мослашувчанлик ва тайёрликни намоён этмоқда, бу эса сиёсий-дипломатик тартибга солиш ва хавфсизлик соҳасидаги хатарларни камайтиришга умид уйғотади.
© SputnikВ Ташкенте состоялось выездное заседание международного форума "Примаковские чтения".
В Ташкенте состоялось выездное заседание международного форума Примаковские чтения. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
В Ташкенте состоялось выездное заседание международного форума "Примаковские чтения".
Шунингдек, Россия стратегик ва юқори технологияли соҳаларда АҚШ билан таққосланадиган ҳарбий салоҳиятга эга бўлиб, ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини кўрсатгани қайд этилди. Мутахассисларнинг фикрича, бу Вашингтонда янада оқилона фикрлашни рағбатлантириши мумкин.
Бундан ташқари, Хитой ва Ҳиндистоннинг халқаро муносабатларнинг янги меъморчилигини шакллантиришдаги таъсири муҳокама қилинди. Иштирокчилар ушбу йирик давлатларнинг Марказий Осиё билан ўзаро ҳамкорлиги келгуси ўн йилликларда кучлар мувозанатини белгилаб беришини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0