Миллий статистика қўмитаси 8 йиллик ЯИМни қайта ҳисоблаб чиқди - инфографика

Oбуна бўлиш
Миллий статистика қўмитаси саккиз йиллик ЯИМни қайта ҳисоблаб, илгари қамраб олинмаган бюджетдан ташқари маблағлар, хизматлар ва саноат фаолиятини ҳисобга қўшди
Миллий статистика қўмитаси 2017–2024 йиллар бўйича миллий ҳисобларни тубдан қайта кўриб чиқди. Бу жараён Халқаро валюта жамғармаси эксперти билан ҳамкорликда амалга оширилиб, мамлакат ЯИМ ҳисоб-китоблари жорий ҳамда концептуал тарзда янгиланди.
Янгиланишнинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:
1. Бюджетдан ташқари маблағларни тўлиқ қамраб олиш
Илгари давлат бюджети тўлиқ акс этган бўлса-да, вазирлик ва идораларнинг ривожлантириш жамғармалари ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисоб-китобларда тўлиқ қамраб олинмаган. Таҳлил натижасида 36,4 трлн сўм қўшимча қиймат аниқланди.
2. Маълумот алмашинувининг яхшиланиши.
Солиқ қўмитаси, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимликлар, Online-mahalla, саноат ва хизматлар бўйича маълумот базалари билан интеграция кучайтирилди.
Натижада корхоналар айланмаси, саноат, хизмат кўрсатиш, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги бўйича янги ва аниқ маълумотлар олинди.
3. Илгари ҳисобга кирмаган фаолият турларининг қўшилиши
Хизматлар соҳасида рақамли хизматлар, курьерлик, фриланс, IT-фриланс, автотранспорт воситалари савдосида воситачилик, онлайн хизматлар ҳисобга олинди ва 10,2 трлн сўм қўшимча қиймат қўшилди.
4. Саноат ва қурилишда йирик янгиланишлар
Саноатда:
уй хўжаликларининг 1,7 млн тонна озиқ-овқатни қайта ишлаши ҳисобга олинди;
халқаро аудиторлик ҳисоботлари асосида кўрсаткичлар аниқланди.
Натижа: қўшимча 9,7 трлн сўм қиймат қўшилди.
Қурилишда:
статистик ҳисоботлар қамрови кенгайтирилди,
солиқ маълумотлари билан таққослаш жорий этилди.
Натижа: 10,3 трлн сўм қўшимча қиймат аниқланди.
5. Қишлоқ хўжалигида маълумотларни интеграция қилиш
“Online-mahalla” ва Миллий статистика қўмитаси маълумотлари уйғунлаштирилди;
252 минг гектар ижара ерлар маълумоти ҳисобга олинди;
банклар ва маҳаллий ҳокимликлар орқали фермерлар ва кичик тадбиркорлар фаолияти қўшилди.
Натижа: 5,6 трлн сўм қўшимча қиймат қўшилди.
ЯИМни қайта ҳисоблаш натижасида мамлакат иқтисодиётининг умумий ҳажми сезиларли ошди. Янгиланган методология асосида амалга оширилган ҳисоб-китобларда ЯИМ 80,9 трлн сўмга кўпайди.
Қайта ҳисоблашгача ЯИМ 1 454,6 триллион сўм деб белгиланган бўлса, янгиланган маълумотларга кўра у 1 535,4 триллион сўмга етди.
Халқаро солиштириш учун муҳим бўлган доллар ҳисобида ҳам ўсиш кузатилди: аввал 115 миллиард доллар деб баҳоланган ЯИМ эндиликда 121,4 миллиард долларга тенг деб қайд этилмоқда.
ЯИМ ҳажми (трлн сўмда)

Йиллар

Қайта ҳисоблашдан олдин

Қайта ҳисоблашдан кейин

2020

668.0

705.1

2021

820.5

861.2

2022

995.6

1041.9

2023

1204.5

1261.8

2024

1454.6

1535.4

ЯИМ ўсиши (ўтган йилга нисбатан фоизда)

Йиллар

Қайта ҳисоблашдан олдин

Қайта ҳисоблашдан кейин

2020

+1.6%

+1.6%

2021

+8.0%

+8.2%

2022

+6.0%

+6.1%

2023

+6.3%

+6.3%

2024

+6.5%

+6.7%

Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0