Мирзиёев ва Тоқаев янги лойиҳаларни ишга туширдилар

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев и Токаев запустили новые проекты
Мирзиёев и Токаев запустили новые проекты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2025
Oбуна бўлиш
Президентлар раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев йирик кооперация лойиҳаларини рамзий ишга тушириш маросимида иштирок этдилар.
Хусусан, “Марказий Осиё” Халқаро саноат кооперацияси маркази ва “Tenge Bank”нинг Тошкентдаги янги бош офиси ишга туширилди.
Шунингдек, “Silkway Central Asia” кўп тармоқли логистика маркази, чизиқли алкилбензол ишлаб чиқариш қувватлари, Янги Тошкентда “Остона” мавзеси ҳамда пойтахтларда “Тошкент” ва “Остона” меҳмонхона мажмуалари қурилиши бошланди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари ушбу лойиҳалар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Бундан олдин Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ўзаро савдо ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди ва умумий қиймати 8 миллиард доллардан зиёд бўлган кенг кўламли саноат кооперацияси дастури тақдим этилди. Шунингдек, ҳамкорликнинг муҳим соҳалари белгилаб олинди:
Транспорт ва логистика соҳасида “Учқудуқ – Қизилўрда” йўналишини яратиш, Ақтау, Қуриқ ва Хоргос портларида юк ташишни рағбатлантириш;
Энергия ресурсларини ташиш ва қайта ишлаш, энергияни тежаш, “яшил” технологиялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш;
Сув-экология соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилади, Трансчегаравий сув объектларини биргаликда бошқариш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги битим имзоланади.
Гуманитар алоқалар. 2025 йилда Олмаота ва Остона шаҳарларида қўшма маданий тадбирлар – “Лазги” балети, рассомлар кўргазмаси, адабиётчилар форуми ва ёшлар фестивали, шунингдек, Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари ва Тошкент шаҳрида Остона кунлари муваффақиятли ўтказилди.
Фан ва таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари ўртасидаги алмашинувларни давом эттириш, олий таълим муассасалари ўртасидаги қўшма дастурларни кенгайтиришга келишиб олинди.
Қўшма сайёҳлик йўналишларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тарихий қадамжолари, бой маданий ва маънавий меросини оммалаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Давлатлараро олий кенгашнинг иккинчи йиғилиши якунида бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.
Янгиликлар лентаси
0