Олимпиада чемпиони боксчи Мулложонов 3 йилга мусобақалардан четлаштирилди

© НОКЛазизбек Мулложонов - чемпион летних Олимпийских игр Париж-2024
Лазизбек Мулложонов - чемпион летних Олимпийских игр Париж-2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2025
Oбуна бўлиш
Бу ҳолат Лазизбек Мулложоновнинг Париждаги Олимпиада ўйинларидаги натижаларига таъсир қилмайди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Халқаро тест агентлиги (ITA) ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложоновни уч йилга мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирди. Бу ҳақда ITA матбуот хизмати хабар берди.
2024 йилги Париждаги Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган Мулложоновнинг 2025 йил йил июндаги допинг тести натижалари ижобий чиққан. Намуна мусобақадан ташқари допинг назорати доирасида олинган.
Боксчини четлаштириш муддати 2028 йил 21 июлда якунланади. Унинг 2025 йилнинг 11 июнидан 22 июлигача кўрсатган натижалари бекор қилинади. Четлаштириш фақат ҳаваскор баҳсларга амал қилади.
Аввалроқ Ўзбекистон бокс федерацияси Мулложоновнинг допинг тести ижобий чиқиши соч экиш операциясидан кейин ёзиб берилган дорилар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини ва бу ҳолат боксчининг Париждаги Олимпиада ўйинларидаги натижаларига таъсир қилмаслигини таъкидлаганди.
Мулложонов 26 ёшда, у 92 кг вазн тоифасида Париж Олимпия ўйинлари чемпиони ҳамда Осиё чемпиони ва жаҳон чемпионатининг бронза совриндори ҳисобланади.
Лазизбек Мулложонов - чемпион летних Олимпийских игр Париж-2024 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2024
Олимпия ўйинлари: Мўйдинхўжаев ва Мулложоновда олтин, Абдуллаевда бронза
Янгиликлар лентаси
0