https://sputniknews.uz/20251112/texnopolis-moskva-eksport-daromad-53421523.html
“Технополис Москва” МИЗ компаниялари экспорт даромадини уч баробар оширди
“Технополис Москва” МИЗ компаниялари экспорт даромадини уч баробар оширди
Sputnik Ўзбекистон
“Технополис Москва” МИЗ корхоналари 2025 йилнинг биринчи ярмида қарийб 1 миллиард рубллик маҳсулот экспорт қилди. Экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 3,3 баробар ошган.
2025-11-12T16:50+0500
2025-11-12T16:50+0500
2025-11-12T16:50+0500
мдҳ
лойиҳа
иқтисод
россия
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0c/53416104_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_60b730b676268de19136399b3cac99c1.jpg
2025 йилнинг дастлабки олти ойида экспортдан энг кўп даромад - 652 миллион рубль - янги материаллардан маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган “Нанотехнологический центр композитов” компанияси томонидан кўрсатилди. Корхона бу йил ўз маҳсулотларини Бангладеш, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонга жўнатди.“Технополис Москва” МИЗнинг яна бир резиденти жорий йилда Хитойга 137 миллион рубллик интеграл электрон схемаларни етказиб берди. Бошқа бир корхона эса БААда юқори технологияли текширув ускуналарини етказиб бериш лойиҳасини амалга оширди.МДҲ мамлакатларида Москва махсус иқтисодий зонаси компаниялари тиббий буюмлари ҳам талабгир – “Медплант” корхонасининг “тўқ сариқ чамадонлар” деб ном чиқарган тез ёрдам шифокорларининг тўплами ҳам талабга эга. Ускуналар 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга экспорт қилинди. Москва МИЗнинг яна бир резиденти – “TЗМОИ” томонидан Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистонга стерилизаторлар, дезинфекция-ювувчи машиналари ва эндоскопларни сақлаш ускуналари етказиб берилди.Шунингдек, Москвада ишлаб чиқарилган таълим маҳсулотларига ҳам талаб катта. Масалан, “Некс-Т” компанияси интерактив комплекслар, рақамли парталар, навигация устунлари, проекторлар, болалар столлари ва бошқа интерактив ускуналарни ишлаб чиқаради. Қирғизистон, Тожикистон ва Мўғулистондаги ресурс марказлари, мактаб ва кутубхоналар аллақачон корхона маҳсулотлари билан жиҳозланган, ҳозирда эса Сербия ва Қозоғистонга интерактив панелларни етказиб бериш амалга оширилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/0c/53416104_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_98c3591bcb7048e4b7a2b14dc067d34d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
технополис москва, махсус иқтисодий зона, москва экспорти, саноат, экспорт ҳажми, максим ликсутов, сергей собянин, миз резидентлари, янги технологиялар, москва компаниялари, экспорт россия, “нанотехнологический центр композитов”, мдҳ мамлакатларига экспорт, ўзбекистонга экспорт, мдх
технополис москва, махсус иқтисодий зона, москва экспорти, саноат, экспорт ҳажми, максим ликсутов, сергей собянин, миз резидентлари, янги технологиялар, москва компаниялари, экспорт россия, “нанотехнологический центр композитов”, мдҳ мамлакатларига экспорт, ўзбекистонга экспорт, мдх
“Технополис Москва” МИЗ компаниялари экспорт даромадини уч баробар оширди
2025 йилнинг январидан июнигача “Технополис Москва” МИЗ резидентлари қарийб 1 миллиард рубллик маҳсулот экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 баробарга ошган
“2025 йилнинг январидан июнигача “Технополис Москва” махсус иқтисодий зонаси резидентлари маҳсулотлари экспорт ҳажми қарийб 1 миллиард рублни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 баробар ошди”, - деди Москва мэрининг транспорт ва саноат масалалари бўйича ўринбосари Максим Ликсутов.
“Москва мэри Сергей Собяниннинг топшириғига биноан шаҳар юқори технологияли корхоналарни фаол қўллаб-қувватламоқда. Бунинг натижасида компаниялар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини оширмоқда. Бу эса уларга ўз ишланмаларини нафақат мамлакат иқтисодиётига жорий этиш, балки бошқа мамлакатларга ҳам экспорт қилиш имконини бермоқда. Масалан, 2025 йилнинг биринчи ярмида “Технополис Москва” МИЗ резидентлари хорижга қарийб 1 миллиард рубллик маҳсулот жўнатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 баробар кўп. Пойтахтнинг махсус иқтисодий зонасидаги фаолияти давомида уларнинг экспорт даромади ҳажми 8,1 миллиард рублдан ошди”, - деди Максим Ликсутов.
2025 йилнинг дастлабки олти ойида экспортдан энг кўп даромад - 652 миллион рубль - янги материаллардан маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган “Нанотехнологический центр композитов” компанияси томонидан кўрсатилди. Корхона бу йил ўз маҳсулотларини Бангладеш, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонга жўнатди.
“Технополис Москва” МИЗнинг яна бир резиденти жорий йилда Хитойга 137 миллион рубллик интеграл электрон схемаларни етказиб берди. Бошқа бир корхона эса БААда юқори технологияли текширув ускуналарини етказиб бериш лойиҳасини амалга оширди.
МДҲ мамлакатларида Москва махсус иқтисодий зонаси компаниялари тиббий буюмлари ҳам талабгир – “Медплант” корхонасининг “тўқ сариқ чамадонлар” деб ном чиқарган тез ёрдам шифокорларининг тўплами ҳам талабга эга. Ускуналар 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга экспорт қилинди. Москва МИЗнинг яна бир резиденти – “TЗМОИ” томонидан Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистонга стерилизаторлар, дезинфекция-ювувчи машиналари ва эндоскопларни сақлаш ускуналари етказиб берилди.
Шунингдек, Москвада ишлаб чиқарилган таълим маҳсулотларига ҳам талаб катта. Масалан, “Некс-Т” компанияси интерактив комплекслар, рақамли парталар, навигация устунлари, проекторлар, болалар столлари ва бошқа интерактив ускуналарни ишлаб чиқаради. Қирғизистон, Тожикистон ва Мўғулистондаги ресурс марказлари, мактаб ва кутубхоналар аллақачон корхона маҳсулотлари билан жиҳозланган, ҳозирда эса Сербия ва Қозоғистонга интерактив панелларни етказиб бериш амалга оширилмоқда.