Нур, шакл ва ҳаёт жилоси: Муҳаммаджон Сатторов кўргазмаси очилди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Рассом асарларида нур — билим, шакл — тартиб, ҳаёт эса ҳаракат рамзи сифатида талқин қилинади.
Тошкент фотосуратлар уйида ёш рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг “НУР. ШАКЛ. ҲАЁТ.” номли кўргазмаси очилди.
Замонавий дунёнинг шовқинли, рақамли ритмида инсон баъзан тўхтаб, чуқур нафас олишга, атрофга бошқача назар билан қарашга муҳтож бўлади. Айнан шундай имкониятни ушбу кўргазма тақдим этади.
Нур, шакл ва ҳаёт – фалсафий учлик
Кўргазма номидаги триада — “НУР. ШАКЛ. ҲАЁТ.” рассом дунёқарашининг моҳиятини ифодалайди.

“Нур — бу чироқ ёки қуёш эмас. Бу рассом ичида туғиладиган ва томошабинга етказиладиган билимдир. Шакл — тартиб ва тузилма, Ҳаёт эса уларнинг ўртасидаги ҳаракат, ҳар бир тувалдаги яширин тебранишдир. Томошабин буни кўрмаслиги мумкин, аммо юрак билан сезади", - дейди Сатторов.

Сатторов классик рангтасвирнинг аниқлигини замонавий экспрессионизмнинг ифода кучи билан уйғунлаштиради. У ўзбек орнаментикасининг руҳини янги бадиий тил орқали талқин этади.
© Sputnik / Бахром Хатамов

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
1/15

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Иброҳим Валихўжаев ва Муҳаммаджон Сатторов кўргазма очилишида

Иброҳим Валихўжаев ва Муҳаммаджон Сатторов кўргазма очилишида - Sputnik Ўзбекистон
2/15

Иброҳим Валихўжаев ва Муҳаммаджон Сатторов кўргазма очилишида

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси меҳмонлари

"Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси меҳмонлари - Sputnik Ўзбекистон
3/15

"Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси меҳмонлари

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Муножот"

"Муножот" - Sputnik Ўзбекистон
4/15

"Муножот"

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Ёрқин ранглардаги диалог"

"Ёрқин ранглардаги диалог" - Sputnik Ўзбекистон
5/15

"Ёрқин ранглардаги диалог"

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Хатакда куз"

"Хатакда куз" - Sputnik Ўзбекистон
6/15

"Хатакда куз"

© Sputnik / Бахром Хатамов

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
7/15

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

Ўзбекистон халқ рассоми, академик, Акмал Нур нутқ билан

Ўзбекистон халқ рассоми, академик, Акмал Нур нутқ билан - Sputnik Ўзбекистон
8/15

Ўзбекистон халқ рассоми, академик, Акмал Нур нутқ билан

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Хайрлашув"

"Хайрлашув" - Sputnik Ўзбекистон
9/15

"Хайрлашув"

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Янги ракурс"

"Янги ракурс" - Sputnik Ўзбекистон
10/15

"Янги ракурс"

© Sputnik / Бахром Хатамов

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
11/15

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Хатакда куз"

"Хатакда куз" - Sputnik Ўзбекистон
12/15

"Хатакда куз"

© Sputnik / Бахром Хатамов

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
13/15

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Кичик танқидчи"

"Кичик танқидчи" - Sputnik Ўзбекистон
14/15

"Кичик танқидчи"

© Sputnik / Бахром Хатамов

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
15/15

Рассом Муҳаммаджон Сатторовнинг "Нур. Шакл. Ҳаёт" кўргазмаси

Сатторов бугунги ўзбек санъатининг янги тўлқинини ифодалайди. У анъанани сақлаган ҳолда, уни замонавий ифода воситалари орқали янгилайди. Рассом учун санъат – бу сўзсиз суҳбат, томошабин билан юракдан юракка ўтадиган мулоқотдир. Келажакда унга янги бадиий кашфиётлар, юксак ижодий парвозлар тилаймиз. Чунки Нур, Шакл ва Ҳаёт унинг асарларида давом этмоқда — томошабин қалбини ёритишда”, —деди Ўзбекистон халқ рассоми, академик Иброҳим Валихўжаев.

Муҳаммажон Сатторов — ўзбек рангтасвир мактабининг ёрқин ёш вакилларидан бири. У 1988-йил 15-майда Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. Болалигидан кузатувчан, табиатга ва чизишга меҳр қўйган. Ёш рассомнинг истеъдоди Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари Собир Раҳметов ва Акмал Икромжонов устахонасида шаклланган.
2013–2017-йилларда у Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий санъат ва дизайн институтида таҳсил олиб, “Дастгоҳ рангтасвири” йўналишини пухта эгаллади. 2018-йилдан буён Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзоси бўлган Сатторов республика ва халқаро кўргазмаларда фаол қатнашиб келмоқда.
Кўргазма 2025 йилнинг 18 ноябрига қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0