Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Транспорт бошқарув тизимидаги ўзгаришлар: ЙҲХХ ҳайдовчиларга муҳим тавсиялар берди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Матбуот анжуманида ЙҲХХ вакиллари ҳайдовчилар учун муҳим тавсиялар берди ҳамда 676-сонли қарор, 12 баллик жарима тизими ва унинг қўлланилиши ҳақида тушунчалар баён этишди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида транспорт воситалари бошқаруви тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зоир Йўлдошев ҳамда ЙҲХХ ахборот хизмати бош мутахассиси Рамил Валатов иштирок этди.
Спикерлар 2025 йил 25 октябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 676-сонли қарорининг асосий жиҳатлари ҳақида маълумот берди. Ушбу ҳужжат йўл ҳаракатини бошқариш самарадорлигини ошириш, ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт соҳасида замонавий рақамли ечимларни жорий этишга қаратилган.
Зоир Йўлдошевнинг сўзларига кўра, 12 баллик жарима автомобиль эгасига эмас, балки уни бошқарган шахсга нисбатан ҳисобланади.
“Агар ҳайдовчи Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг мобил иловаси орқали “мен мана шу одамга машинани бердим” деб ёзса ва у фуқаро ҳам илова орқали машинани қабул қилганини тасдиқласа, шундан кейин жарима баллари айнан ишончнома асосида машинани бошқарган шахсга ёзилади”, — деди Йўлдошев.
Шунингдек, ЙҲХХ вакили ҳайдовчилар учун муҳим тавсиялар билан бўлишди:
“Совуқ ҳавода машинанинг ичидаги иссиқ ҳарорат ҳайдовчини тез чарчатади ва уйқуга тортади. Бу эса йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлиши мумкин. Ўзингизни ва бошқалар ҳаётини хавф остига қўйманг — чарчаган ҳолда автомобилни бошқарманг”, — таъкидлади у.
Ҳайдовчилар учун тавсиялар:
Йўлга чиқишдан олдин яхши дам олинг ва тўйиб ухланг;
Агар йўлда уйқу торта бошласа, машинани тўхтатиб, ҳавога чиқинг, енгил ҳаракатлар қилинг;
Кофе ёки кофеинли ичимликлар қабул қилиш уйқуни қочиришга ёрдам беради.
Тадбирнинг тўлиқ ёзуви қуйидаги ҳаволада.
Янгиликлар лентаси
0