Ўзбекистон халқаро захираларида қанча олтин бор - инфографика

Oбуна бўлиш
Олтиннинг жаҳон бозорида қимматлаши фонида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари йил бошидан буён барқарор ўсмоқда.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 ноябрь ҳолатига кўра 59,3 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич сентябрга нисбатан 4,3 миллиард долларга кўп, деб хабар берди республика Марказий банки.
Ўсишга асосий омил сифатида олтин нархининг жаҳонда ошиши қайд этилган. Марказий банк омборларидаги олтин захираларининг қиймати 3,6 миллиард долларга ўсиб, 47,8 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, олтиннинг жисмоний ҳажми ҳам 11,6 миллион троя унциядан 11,9 миллион трой унцияга етди.
Жами захираларнинг 80 фоизидан ортиғи олтинга тўғри келади. Октябрь ойи давомида захираларнинг валюта қисми 731,3 миллион долларга ошиб, 10,91 миллиард долларни ташкил қилди.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0