Туркия ўз нодир металлари АҚШга берилишини рад этди

© Sputnik / Кирилл Зыков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Стамбул
Города мира. Стамбул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2025
Oбуна бўлиш
Эскишеҳир вилоятида дунёда иккинчи энг йирик нодир ер элементлари заҳиралари аниқланган - 700 млн тоннага яқин.
ТОШКЕНТ, 8 ноя —Sputnik. Туркия ўзининг нодир ер элементларини АҚШга беришни режалаштирмаган, аксинча, биз атом энергетикаси бўйича шартнома имзоладик, деди мамлакат энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслон Байрактар.
"Биз АҚШга ҳеч қандай нодир ер элементларини бермадик. Биз ядро энергетикаси бўйича шартнома имзоладик. Агар биз нодир ер элементлари ҳақида гапирганда, буни ошкор қилган бўлардик. Хавотирга ўрин йўқ", - дея таъкидлади вазир.
Байрактар, шунингдек, Туркияда қазиб олинган нодир ер элементлари АҚШга сотилгани ҳақидаги даъволарни ҳам рад этди.
Бироз олдин Туркиянинг Анқарадаги элчиси Томас Барак Сенат Ташқи алоқалар қўмитасида сўзлаган нутқида Туркиянинг ҳали тўлиқ ўзлаштирилмаган нодир ер элементлари заҳираларини “стратегик имконият” деб атаган эди.
"Биз Бейликовда 694 миллион тонна нодир ер элементларини топдик. Мамлакатимиз бу соҳада дунёдаги етакчи бешликка киради. Биз бу борада фаол ишлаяпмиз ва тажриба заводини қуриш ниятидамиз", - дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради Туркия газетаси.
Эскишеҳир вилоятидаги Бейликова тумани 694 миллион тонна нодир металлар заҳиралари аниқланган. Бу дунёдаги иккинчи энг йирик заҳиралар ҳисобаланади. Энг йирик - 800 миллион тоннага баҳоланган заҳиралар эса — Хитойда.
Янгиликлар лентаси
0