Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ онлайн харидларни қулай ва хавфсиз қилишга ҳаракат қилмоқда

© Sputnik / Бахром ХатамовДевушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком
Девушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2025
Oбуна бўлиш
Сўнгги йилларда IT технологиялар ривожи ҳамда савдо тўсиқларининг камайиши натижасида ЕОИИ давлатларида онлайн савдо ҳажми тез ривожланмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи онлайн харидларни мижозлар учун қулай ва хавфсиз қилишни мақсад қилган, дейди ЕИК Санитария, фитосанитария ва ветеринария чоралари департаментининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Лидия Осауленко.

"Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ЕОИИ мамлакатлари орасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлардан биридир. Бу иш истеъмолчилар ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг манфаатларини, жумладан, онлайн-тижоратда самарали ҳимоя қилишни таъминлашга ёрдам беради. Комиссия томонидан мунтазам ўтказиб келинаётган сўровлар бу борада жуда қўл келади", - деди Осауленко.

Айни дамда ана шундай сўровлардан бири давом этмоқда. Унда иштирок этган истеъмолчилар маълум қилишига кўра, уларнинг кўпчиллиги (60%) ҳар ҳафта ва ойда бир неча маротаба йирик онлайн магазинларда харидлар амалга оширади.
Онлайн харидлар истеъмолчиларга нархларнинг арзонлиги, етказиб беришнинг қулайлиги билан маъқул. Харидорларнинг 55% ҳеч қачон ҳуқуқлари бузилмаганини ва 36% - камдан кам ҳолларда ҳуқулари бузилишига дуч келганини қайд этган
Шу билан бирга истеъмолчилар онлайн дўконларда сотувдан кейинги кафолатлаш хизмати етишмаслигини қайд этишган.
Янгиликлар лентаси
0