Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: Россия ва Марказий Осиёнинг иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади

© Sputnik / Бахром ХатамовПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2025
Oбуна бўлиш
Тадбирда савдо тўсиқларини бартараф этиш, қўшма кластерлар яратиш ва транспорт-логистика салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. 2025 йил 7 ноябрь куни Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида соат 12:00 да "Россия-Марказий Осиё: иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари" мавзусида Остона-Москва-Бишкек-Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
9 октябрь куни Душанбе шаҳрида "Россия-Марказий Осиё" иккинчи саммити бўлиб ўтди, унинг якунлари бўйича якуний баёнот ва 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди.
Минтақа мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлигининг янги модели нимаси билан фарқ қилади? Томонлар мавжуд савдо тўсиқларини қандай бартараф этиш ниятида? Қайси соҳаларда қўшма қайта ишлаш кластерлари пайдо бўлиши мумкин? Минтақа давлатлари транспорт-логистика салоҳиятини қандай ошириш ниятида? Шу ва бошқа саволларга экспертлар жавоб беради.
Спикерлар:
Москвада:
Валерий Абрамов, Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети Жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон молияси департаменти Халқаро иқтисодий муносабатларни ўрганиш институти бош илмий ходими;
Остонада:
Акимжан Арупов, Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директори;
Ануар Нуртазин, иқтисодчи.
Бишкекда:
Алмаз Насиров, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви бўйича мустақил эксперт.
Тошкентда:
Бахтиёр Эргашев, "Ma'no" тадқиқот ташаббуслари маркази директори;
Шавкат Алимбеков, Марказий Осиё халқаро институти етакчи илмий ходими.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Янгиликлар лентаси
0