Ой, ўзга сайёраликлар ва метеоритлар: Тошкентда россиялик космонавтдан нималарни сўрашди?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Андрей Борисенко билан Москва давлат университетининг Тошкент филиали ва МИСиС МТТУнинг Олмалиқ филиалида учрашувлар ўтказилди.
Тошкент политехника музейида Россия Қаҳрамони, учувчи-космонавт Андрей Борисенко билан учрашув бўлиб ўтди. Бу учрашув шундай мураккаб касб ҳақидаги тафсилотлар ва нозик жиҳатларни билишга қизиққан ўқувчилар, талабалар ва катталарни ўзига жалб этди.
Андрей Иванович космонавтика мезонларига кўра анча кеч - 39 ёшида бу соҳага кириб келган бўлса-да, Халқаро космик станцияда икки марта бўлишга, орбитада 337 сутка 9 соат 6 дақиқа вақт ўтказишга ва ўнлаб илмий тажрибалар устида ишлашга муваффақ бўлган.
Бугунги кунда Борисенко Ю.А. Гагарин номидаги Космонавтларни тайёрлаш илмий-тадқиқот синов марказининг космонавтлар отряди методик бўлимида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритмоқда, шунингдек, у Болтиқбўйи давлат техника университетининг ракета қурилиши кафедрасида доцент сифатида ҳам ишлайди.
Космонавтнинг Тошкент жамоатчилиги билан учрашуви дўстона муҳитда ўтиб, унда барчада ўз саволларини бериш имкони бўлди. Космонавтларни қаерда ва қандай тайёрлашлари, коинотда ўзга сайёраликларни учратиш мумкинми, парвоз пайтида овқатланиш, сув ичиш ва чўмилиш қандай бўлиши, скафандрда ҳаракатланиш қийинми ва бошқа кўп нарсалар ҳақида сўрашди.
“Эсда энг қоладиган савол космонавт қизлар ҳам бўладими, деган савол бўлди. Бу саволни, бутун тадбир давомида жуда фаол бўлган бир қизча берди. Аслида, парвозларим пайтида жамоамизда аёллар бўлган. Уларнинг кемада бўлиши экипажнинг маънавий иқлимини яхши барқарорлаштирувчи омил ҳисобланади”, - деди Борисенко учрашувдан кейин.
Космонавт орбитадаги ҳаёти ҳақида кўплаб қизиқарли воқеаларни гапириб берди: кемада “душ қабул қилиш”, байрамлар ва ҳатто биринчи парвозда содир бўлган ҳодиса - унинг фотоаппарати ҳаво оқими билан шифтга учиб кетиб, уни 45 дақиқа давомида қидиришганини ҳам айтиб берди.
Дениза Чалбаш учрашувга қизи Сафие билан келди, у жуда ёш бўлишига қарамай, онаси каби жуда қизиқди.
“Бундай учрашувда қатнашиб, Ерни коинотдан кўрган ажойиб инсон билан суҳбатлашиш имконига эга бўлганимиздан хурсандман!” - деб ўртоқлашди Дениза.
Андрей Борисенко билан учрашувлар М.В.Ломоносов номидаги МДУнинг Тошкентдаги филиали ҳамда МИСиС МТТУнинг Олмалиқ филиалида ҳам бўлиб ўтди. Тадбир БРИКС+ Очиқ фан ҳафталиги доирасида ташкил этилган.
Тошкент россиялик космонавт билан танишуви ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0