https://sputniknews.uz/20251105/nato-birlashma-ukraine-harbiy-hamkorlik-53252726.html
НАТО давлатларидан иборат ҳарбий бирлашма Украина билан ҳарбий ҳамкорлик келишуви имзолади
НАТО давлатларидан иборат ҳарбий бирлашма Украина билан ҳарбий ҳамкорлик келишуви имзолади
Sputnik Ўзбекистон
JEF Украина билан қўшма машғулотлар, инфратузилма ҳимояси ва бир қатор ҳарбий-техник йўналишларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишув имзолади.
2025-11-05T17:31+0500
2025-11-05T17:31+0500
2025-11-05T17:31+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
россия
украина
мудофаа вазирлиги
буюк британия
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0c/17693131_0:0:3046:1714_1920x0_80_0_0_2c8d1953f5820087f8e8518bf16252db.jpg
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Бирлашган экспедиция корпуси (Joint Expeditionary Force, JEF) Украина билан кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Ушбу келишув доирасида JEFга аъзо давлатлар Украина Қуролли кучлари билан биргаликда машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда чоршанба куни Британия Мудофаа вазирлиги хабар берди, дея ёзади РИА Новости.Таъкидланишича, ушбу ҳамкорлик доирасида Украина Қуролли кучлари билан қўшма машғулотлар ўтказилади ва муҳим инфратузилмаларни, учувчисиз учиш аппаратларини, ҳарбий тиббиёт соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.Келишув JEF мамлакатлари мудофаа вазирлари йиғилиши доирасида Норвегияда Украина бош вазири Денис Шмигаль иштирокида имзоланган.Россия Украинага қурол-яроғ етказиб беришни келишувлар йўлидаги тўсиқ, НАТО давлатларини можарога тортадиган омил ва "ўт билан ўйнаш" деб ҳисобламоқда. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Украина учун бўлган ҳар қандай қурол юки Россия учун қонуний нишонга айланади.Кремль ҳам Ғарбнинг Украинага қурол етказиб бериши музокараларга ёрдам бермаслигини, аксинча, салбий таъсир кўрсатишини билдирди.Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва НАТО Украинадаги можарода бевосита иштирок этаётганини қайд этди — бу нафақат қурол-яроғ жўнатиш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатлар ҳудудида Украина қўшинлари учун кадрлар тайёрлаш орқали ҳам амалга оширилаяпти.Маълумот учун: JEF — Буюк Британия етакчилигидаги ҳарбий ҳамкорлик формати бўлиб, таркибига яна тўққизта давлат: Дания, Финляндия, Исландия, Норвегия, Швеция, Эстония, Латвия, Литва ва Нидерландия киради. Ушбу давлатлар НАТО аъзоси ҳисобланади ва JEF зарур ҳолларда НАТО операцияларига интеграция қилиниши мумкин. Қўмондонлик Британия қуролли кучлари томонидан амалга оширилади.
https://sputniknews.uz/20251021/narishkin-nato-rossiya-52859728.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0c/17693131_315:0:3046:2048_1920x0_80_0_0_01abb7d1782222d79c9e92bb55a42187.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
jef, украина, британия мудофаа вазирлиги, бирлашган экспедиция корпуси, қўшма машғулотлар, нато, ҳарбий ҳамкорлик, инфратузилма ҳимояси, дезинформацияга қарши кураш, евроатлантика хавфсизлиги, денис шмигаль, норвегия, британия қуролли кучлари
jef, украина, британия мудофаа вазирлиги, бирлашган экспедиция корпуси, қўшма машғулотлар, нато, ҳарбий ҳамкорлик, инфратузилма ҳимояси, дезинформацияга қарши кураш, евроатлантика хавфсизлиги, денис шмигаль, норвегия, британия қуролли кучлари
НАТО давлатларидан иборат ҳарбий бирлашма Украина билан ҳарбий ҳамкорлик келишуви имзолади
Бирлашган экспедиция корпуси Украина билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Келишув қўшма машғулотлар ва инфратузилмани ҳимоя қилишни ўз ичига олади.
ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Бирлашган экспедиция корпуси (Joint Expeditionary Force, JEF) Украина билан кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Ушбу келишув доирасида JEFга аъзо давлатлар Украина Қуролли кучлари билан биргаликда машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда чоршанба куни Британия Мудофаа вазирлиги хабар берди, дея
ёзади РИА Новости.
"Буюк Британия ва иттифоқчи давлатлар Украина билан кенгайтирилган шериклик асосида ҳарбий ҳамкорликни янада кучайтирмоқда. Бу Евроатлантика хавфсизлигини, хусусан, шимолий ва Болтиқ ҳудудларида мустаҳкамлайди", — дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, ушбу ҳамкорлик доирасида Украина Қуролли кучлари билан қўшма машғулотлар ўтказилади ва муҳим инфратузилмаларни, учувчисиз учиш аппаратларини, ҳарбий тиббиёт соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Келишув JEF мамлакатлари мудофаа вазирлари йиғилиши доирасида Норвегияда Украина бош вазири Денис Шмигаль иштирокида имзоланган.
Россия Украинага қурол-яроғ етказиб беришни келишувлар йўлидаги тўсиқ, НАТО давлатларини можарога тортадиган омил ва "ўт билан ўйнаш" деб ҳисобламоқда. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Украина учун бўлган ҳар қандай қурол юки Россия учун қонуний нишонга айланади.
Кремль ҳам Ғарбнинг Украинага қурол етказиб бериши музокараларга ёрдам бермаслигини, аксинча, салбий таъсир кўрсатишини билдирди.
Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва НАТО Украинадаги можарода бевосита иштирок этаётганини қайд этди — бу нафақат қурол-яроғ жўнатиш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатлар ҳудудида Украина қўшинлари учун кадрлар тайёрлаш орқали ҳам амалга оширилаяпти.
Маълумот учун: JEF — Буюк Британия етакчилигидаги ҳарбий ҳамкорлик формати бўлиб, таркибига яна тўққизта давлат: Дания, Финляндия, Исландия, Норвегия, Швеция, Эстония, Латвия, Литва ва Нидерландия киради. Ушбу давлатлар НАТО аъзоси ҳисобланади ва JEF зарур ҳолларда НАТО операцияларига интеграция қилиниши мумкин. Қўмондонлик Британия қуролли кучлари томонидан амалга оширилади.