Ўзбекистонда октябрь ойи инфляцияси - инфографика

Oбуна бўлиш
Октябрь ойида республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар 0,3 фоизга қимматлашган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил октябрь ойида Ўзбекистонда инфляция 0,6 фоизни ташкил этиб, сентябрь ойидаги даражасида сақланиб қолди.
Жорий йилнинг дастлабки 10 ойида инфляция 5,7 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 2 фоиз бандга камайди.
Йиллик инфляция эса октябрь ойи охирида 7,8 фоизни ташкил этиб, бир ойда 20 базавий пунктга, ўтган йилга нисбатан эса 2,4 фоиз бандга пасайди.
"2025 йил октябрь ойида йиғма ИНИ бир ойда 100,6 фоизни, 2024 йил декабрь ойига келиб 105,7 фоизни, йиллик нисбатда 107,8 фоизни ташкил этди," - дейилади хабарда.
Сентябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар 0,3 фоизга қимматлашди.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0