“Посейдон” ташувчиси: Россия “Хабаровск” атом сув ости кемасини сувга туширди

Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, сув ости кемасининг асосий вазифаси Россия денгиз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш.
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. “Хабаровск” атом сув ости кемаси Архангельск вилоятидаги Северодвинскда сувга туширилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Уни сувга тушириш маросими Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов раҳбарлигида “Севмаш” кемасозлик корхонасида бўлиб ўтди.
Оғир атом ракетали крейсер янги денгиз сув ости қуроли ва роботлаштирилган турли воситаларни ташишга мўлжалланган.
“Кема ҳали қатор туркум денгиз синовларидан ўтиши зарур. Экипаж ва топшириш жамоасига уларни муваффақиятли ўтказишни тилайман”, - деди Белоусов.
Сувга туширилган “Хабаровск” атом сув ости кемаси “Посейдон” ядро сув ости мажмуаси учун махсус қурилган, дея маълум қилди РИА Новостига Россия ҳарбий-денгиз флоти Бош штабининг собиқ бошлиғи адмирал Виктор Кравченко.
Таъкидланишича, сув ости кемасининг асосий вазифаси Россия денгиз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш ва Тинч океанининг турли ҳудудларида мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш саналади.
Янгиликлар лентаси
0