Беларус — ЮНЕСКОнинг сиёсийлашишига қарши

© SputnikГлава делегации Республики Беларусь Юрий Амбразевич на 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО в Самарканде.
Глава делегации Республики Беларусь Юрий Амбразевич на 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2025
Oбуна бўлиш
ЮНЕСКО — сиёсий низолар ва мамлакатлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар учун платформага айланмаслиги керак.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Беларус ЮНEСКО ишини сиёсийлаштиришга қарши. Бу ҳақда Беларус делегацияси раҳбари Юрий Амбразевич Самарқандда бўлиб ўтаётган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
"Биз ЮНEСКО ишини сиёсийлаштиришга ва ушбу минбардан ҳисоб-китобларни амалга оширишга қаршимиз. Шу билан бирга, биз ҳар қандай келишмовчиликларни икки томонлама тенг шароитларда муҳокама қилишга тайёрмиз", деб таъкидлади Юрий Амбразевич.
Шунингдек, у қатор Ғарб мамлакатлари томонидан ЮНEСКО стандартларига зид равишда, Беларус журналистларига нисбатан камситиш, Беларус фуқароларининг ҳаракат эркинлигини чеклаш каби чоралар қўлланилаётганини айтиб ўтди.
Шунингдек, Беларус вакили Иккинчи Жаҳон уруши натижаларини сиёсий манфаатлар йўлида бузиб кўрсатишни — қабул қилиш мумкин эмаслигини эълон қилди ва ЮНEСКОни Иккинчи Жаҳон уруши ҳақидаги тарихий ҳақиқатни сақлашга чақирди
© SputnikГлава делегации Республики Беларусь Юрий Амбразевич на 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО в Самарканде.
Глава делегации Республики Беларусь Юрий Амбразевич на 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2025
Глава делегации Республики Беларусь Юрий Амбразевич на 43-й сессии Генеральной конференции ЮНЕСКО в Самарканде.
"Беларус Республикаси Иккинчи Жаҳон уруши ҳақидаги тарихий ҳақиқатни сақлаш ва тарқатиш, шунингдек, озод қилувчилар ва қурбонлар учун дафн этилган жойлар ва ёдгорликларнинг дахлсизлигини таъминлаш ЮНEСКО ишининг доимий диққат марказида бўлиши керак, деб ҳисоблайди", деб таъкидлади Амбразевич.
У Совет Иттифоқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳал қилувчи ҳиссасини, СССР халқларининг қурбонликларини унутиб бўлмаслигини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0