Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ динамикаси - инфографика

Oбуна бўлиш
Статистика қўмитаси тақдим этган маълумотлар республика иқтисодиёти изчил ривожланаётганидан ва аҳоли турмуш даражаси юксалаётганидан далолат беради.
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) динамикаси тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Мамлакатда жорий йилнинг 9 ойида аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 34,5 млн сўмга етди.

"2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ 34 483,9 минг сўмни ташкил этди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан реал кўрсаткичда 5,6 фоизга кўпдир", - дейилади хабарда.

Келтирилган маълумотлар республика иқтисодиёти изчил ривожланиб, аҳоли турмуш даражаси юксалиб бораётганидан далолат беради.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМни жорий нархлардаги ЯИМни маълум вақт оралиғидаги мамлакат аҳолисининг ўртача сонига бўлиш орқали аниқланади.
Янгиликлар лентаси
0