Касбий таълимда 2030 йилгача нималар ўзгаради?

© Sputnik / Таисия Воронцова / Медиабанкка ўтишЭлектрик
Электрик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2025
Oбуна бўлиш
Янги қарорга кўра, касбий таълим қамрови 50 фоизга етказилади, техникумларда халқаро дастурлар сони оширилади.
ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. 2030 йилга қадар 9-синф битирувчиларининг касбий таълим билан қамровини амалдаги 29 фоиздан 50 фоизга етказилади.
Бу вазифа 2025 йилнинг 23 октябр куни қабул қилинган 316-сонли "Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарорида белгиланган.
Шунингдек, қуйидагилар касбий таълим тизимини 2030 йилга қадар ислоҳ қилишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:
халқаро ва қўшма таълим дастурлари жорий этилган техникумлар сонини камида 250 тага етказиш;
хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ дастурларида иштирок этган педагоглар сонини 100 нафардан 2 500 нафарга етказиш.
Мактабнинг 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчиришга рухсат берилади.
2026 йилдан бошлаб 5 май куни “Касб ва меҳнат куни” сифатида ҳар йили кенг нишонланади ҳамда унинг доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади.
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2025
Касбий таълим агентлиги ташкил этилди
Янгиликлар лентаси
0