Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ Хитой билан савдо-сотиқни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда

© Пресс-служба ЕЭКВ Комиссии прошел семинар по расширению возможностей торговли стран ЕАЭС с Китаем.
В Комиссии прошел семинар по расширению возможностей торговли стран ЕАЭС с Китаем. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2025
Oбуна бўлиш
Ноябрда Москвада ЕОИИ ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича Қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб-квартирасида Хитой билан савдони янада ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича семинар бўлиб ўтди, дея хабар беради ЕИК матбуот хизмати.
Семинарда Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлат ҳокимияти ва бизнес органлари вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этди.

“Хитой Евроосиё иқтисодий иттифоқининг асосий савдо ҳамкори бўлиб, у бизнинг ташқи дунё билан умумий айланмамизнинг учдан бир қисмини ташкил қилади. Саноат маҳсулотлари ва истеъмол товарларининг кўп сонли позициялари бўйича Хитойнинг импортдаги улуши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу билан бирга, Хитой бозори экспортчиларимиз учун жуда муҳимдир”, – дея таъкидлади ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв.

Ноябрнинг биринчи ярмида Москвада ЕОИИ ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш бўйича Қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, унинг ҳамраиси ЕИК вазири ҳисобланади. Семинар материаллари тадбирни тайёрлашда ишлатилиши режалаштирилган.
Хитой билан савдода асосий тўхтатувчи омиллар орасида маърузачилар молиявий-ҳисоб-китоб ва техник тўсиқлар мавжудлигини, стандартлаштириш, санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш, божхона расмийлаштируви ва логистика, шунингдек интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ муаммоларни таъкидлашди. Шу билан бирга, тадбиркорлик ҳамжамияти томонидан шикоятларнинг умумий сони сезиларли даражада камайганлиги қайд этилди.
Дальнобойщик едет по автомобильной трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда халқаро юк ташиш масалалари муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0