Россия ва АҚШни боғловчи туннель устида иш олти ой олдин бошланган
Дмитриев айтишига кўра, айни дамда Россия Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси мавжуд таклифларни, жумладан, "АҚШ-Канада-Россия-Хитой" темир йўли бўйича таклифларни ўрганиб чиқмоқда.

Туннель ғояси илк бор 1890 йилларда пайдо бўлган эди. Ўшанда қитъаларни темир йўл ёки паром орқали боғлаш орқали фаол иқтисодий алоқалар ўрнатиш режалаштирилган эди.
1918 йилда большевиклар фойдали қазилмалардан фойдаланиш мақсадида Узоқ Шарқ ҳудудини имкон қадар тезроқ ўзлаштиришга киришади. У ерда темир йўллар қуриш ва электр тармоқлари тортиш бошланади.
1960 йилларда АҚШ энергетиклари Беринг бўғози орқали икки давлат энергетика тармоқларини улаш ва ягона энергетика тизими яратишни таклиф қилинди.
1990 йиллардан буён АҚШ ва Россияни бирлаштирувчи туннель ғояси устуворликни эгаллаб турли босқичларда ривожланиб келмоқда. АҚШда ҳатто Аляска штати ҳомийлигида махсус компания ҳам ташкил этилган - Bering Strait Tunnel and Railroad Group" (IBSTRG).
2007 йилда Россия темир йўлларни ривожлантириш стратегиясида Беринг бўғозига олиб чиқувчи узунлиги 3,5 км бўлган “Правая Лена — Зырянка — Уэлен” темирйўл магистрали қуриш лойиҳаси президент томонидан маъқулланди.
2020 йилда лойиҳага Хитой томонидан қизиқиш пайдо бўлди.
2024 йилда Трамп ҳукумат бошига келганидан сўнг узунлиги 2,4 минг км, қиймати $ 22 млрд бўлган “АҚШ-Канада” темир йўли лойиҳаси маъқулланди. Беринг бўғози остидаги туннелга қурилишига янги умид пайдо бўлди.
Мутахассислар ушбу туннель қурилиши 2040 йилларда амалга ошишига умид қилмоқда. Лойиҳанинг энг қийин томонлари бу — ноқулай иқлим шароитлари ва сиёсий тўсиқлар. Шунингдек, турили хил темир йўл кенглиги каби техник муаммолар ҳам бор.