Шавкат Мирзиёев касаба уюшмаларини 120 йиллик юбилейи билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил профсоюзы Узбекистана
Шавкат Мирзиёев поздравил профсоюзы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатига 1905 йилда асос солингани маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда президент Ўзбекистон касаба уюшмаларини юбилей билан табриклаб, соҳада эришилган ютуқларни санаб ўтди.
“Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларни Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллик юбилейи ва яқинлашиб келаётган касаба уюшмалари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда ютуқ ва омадлар, оилаларингизга бахт-саодат, файзу барака тилайман”, - деди президент.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил профсоюзы Узбекистана
Шавкат Мирзиёев поздравил профсоюзы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Шавкат Мирзиёев поздравил профсоюзы Узбекистана
Ўз нутқида давлат раҳбари Ўзбекистонда сўнгги йилларда меҳнатни улуғлаш ва ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида эришилган ютуқларни ҳам санаб ўтди:
Сўнгги саккиз йилда Ўзбекистон иқтисодига $130 млрд инвестиция киритилди ва ЯИМ жон бошига 3,5 минг долларга етди.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Ижтимоий институтларни қўллаб-қувватлаш ҳажми 2017 йилга нисбатан 100 карра ошиб, бу йил 1,2 триллион сўмга етди.
Ўзбекистон – Халқаро меҳнат ташкилотининг 25 та ҳужжатларини ратификация қилди.
Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилди.
500 мингга яқин ходимнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинди, уларнинг фойдасига 267 миллиард сўм ундириб берилди.
1 минг нафар жабрланган ходимга 35 миллиард сўм товон пули тўлаб берилди
Ноҳақ бўшатилган 13 минг ходим ишга тикланди.
6 млн аҳолига ўзини ўзи банд қилиб, рўзғор тебратиши учун имконият ва шароит яратиб берилди.
Масофадан туриб меҳнат қилиш платформалари, маҳаллаларни ихтисослаштириш орқали 1,5 млн оила ўз хонадонида ишлаб даромад олмоқда.
“Аёллар дафтари” орқали 4,5 миллион эҳтиёжманд, кам таъминланган хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди.
Касаба уюшмалари тизимидаги 30 дан ортиқ санаторий ва 100 дан зиёд болалар оромгоҳлари хизмат қилмоқда. Сўнгги 5 йилда санаторийларда 900 мингга яқин аҳоли, оромгоҳларда эса 800 минг бола дам олди.
Учрашувда, шунингдек, касаба уюшмалари вакилларининг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Президент меҳнаткаш халқимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари”ни ташкил этишни таклиф қилди. Вилоят ҳокимларига касаба уюшмалари билан маслаҳатлашиб, боғлар учун жой ажратиш топширилди.
Янгиликлар лентаси
0