Бортников: НАТО, терроризм, афғон “психотроп”лари ва МДҲга бошқа таҳдидлар ҳақида

© AP Photo / Gero BreloerНорвежские моряки на борту судна рядом с логотипом НАТО
Норвежские моряки на борту судна рядом с логотипом НАТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2025
Oбуна бўлиш
Бортниковнинг сўзларига кўра, Ғарб разведкалари ва НАТОнинг фаолияти дунёда беқарорликка сабаб бўлиб, Марказий Осиё хавфсизлигига ҳам таҳдид солмоқда
ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) директори Александр Бортников Самарқандда бўлиб ўтган МДҲ махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилишида қатор баёнотлар билан чиқди.
Хусусан, у қуйидагиларни қайд этди:
Дунёнинг турли минтақаларини беқарорлаштиришда НАТОнинг етакчи давлатлари махсус хизматлари асосий роль ўйнамоқда. Лондон бошчилигидаги “уруш партияси” “Россия таҳдиди” ҳақидаги ваҳималарни кучайтириб, Европани Россия билан ҳарбий тўқнашувга ундамоқда. Шу орқали улар Европа капиталини ўз бозорларига йўналтиришга эришмоқда — қайта қуроллантириш ва Украинага ёрдам учун ажратилган маблағлар миқдори 800 миллиард еврога етди.
Москва Британия ва Украина махсус хизматлари амалга ошираётган терактлар ва қўпорувчиликлар ҳақида ишончли маълумотларга эга. Улар орасида “Турк оқими” газ қувури ва Каспий қувур консорциуми объектларига ҳужум тайёргарликлари ҳам бор.
НАТО ҳарбий ва техник ёрдам кўрсатиш ниқоби остида постсовет ҳудудида ўз иштирокини кенгайтирмоқда, Ғарбнинг айрим ноҳукумат ташкилотлари эса бизнес-лойиҳалар ниқоби билан МДҲ давлатлари ўртасидаги анъанавий алоқаларни бузмоқда.
Ғарб разведкалари криптоҳимоя тизимларини бузишга қодир квант технологияларини ишлаб чиқмоқда. Бортниковнинг сўзларига кўра, МДҲ давлатлари рақамли суверенитетни йўқотмаслик учун киберхавфсизлик ва тармоқларни модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик таклифларига эҳтиёткорлик билан ёндашиши керак.
Афғонистон наркодилерлари опиатлардан синтетик моддалар ва психотроп воситалар ишлаб чиқаришга ўтаётганини, уларни МДҲ мамлакатларига етказиб бериш каналлари кенгайиб бораётганини таъкидлади. Бу хавфга қарши курашиш учун Кобулдаги ҳамкасблар билан фаол ҳамкорлик зарурлигини қайд этди.
Буюк Британия Марказий Осиё ва Кавказдан келган фуқаролар орасида диний ва миллий келишмовчиликни кучайтириш усулларини ишга солмоқда. Британия-Украина махсус хизматлари эса радикал ислом тарафдорларини, жумладан, Яқин Шарқда халқаро террористик ташкилотлар таркибида жанг қилган шахсларни қидириб, ёллашга эътибор қаратмоқда.
 Александр Бортников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2025
Халқаро терроризм МДҲ учун асосий таҳдид бўлиб қолмоқда – Бортников
Янгиликлар лентаси
0