“Бирлик – 2025”: Ўзбекистонда бешта давлат иштирокида йирик ҳарбий машғулотлар бошланди

© Департамент информации и массовых коммуникаций Министерства обороны“Бирлик – 2025”
“Бирлик – 2025” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари иштирокида минтақавий ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди.
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округига қарашли "Каттақўрғон" полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирокида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот ва оммавий коммуникациялар маркази хабар берди.
Куни кеча “Бирлик – 2025” ҳарбий ўқув машғулотлари тантанали тарзда очилди.
“Машғулотларнинг асосий мақсади минтақадаги ишонч ва ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий хавф-хатарларга қарши биргаликда ҳаракат қилиш кўникмасини ошириш, геосиёсий кескинлик ва глобал таҳдидлар шароитида ҳарбий-тактик уйғунликни таъминлашдир”, – дейилади хабарда.
Машғулотлар доирасида ҳарбийлар:
артиллерия, дронлар, бронетехника ва узоқ масофадаги нишонларни аниқ нишонга олиш имконига эга бўлган замонавий қурол-аслаҳа билан амалий вазифалар;
илғор жанговар тактикалар асосида ҳамкорликда жанговар топшириқлари;
ҳарбий тайёргарлик, жанговар мусобақалар ва тажриба алмашиш машғулотларида иштирок этадилар.
Маълумотларга кўра, машғулотларда қатнашчилар қадимий Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади.
Шунингдек, Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон мудофаа вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади.
Минобороны Узбекистана и Азербайджана проводят совместные учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
Озарбайжон президенти ТДТ саммитида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни таклиф этди
Янгиликлар лентаси
0