https://sputniknews.uz/20251014/suv-soha-ozgarishlar-52677763.html
Сув хўжалигидаги тақдимот: соҳада қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Сув хўжалигидаги тақдимот: соҳада қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев сув хўжалигини рақамлаштириш, “Suv hisobi” тизимини жорий этиш ва хусусий шериклик орқали самарадорликни ошириш чораларини белгилади
2025-10-14T09:10+0500
2025-10-14T09:10+0500
2025-10-14T10:12+0500
ўзбекистон
жамият
рақамли технологиялар
шавкат мирзиёев
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0e/52679837_0:192:2500:1598_1920x0_80_0_0_0eaf103604af8890420cf5e9de886029.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш, сув ресурсларини самарали бошқариш ҳамда соҳанинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш масалалари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, мамлакатда 50 минг километрлик суғориш тармоқлари, 1,6 минг насос станцияси ва 10 мингдан зиёд сув объектлари фаолият юритмоқда.Тақдимотда айтилишича, янги ёндашув асосида сув ҳисобини юритиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. “Suv hisobi” ахборот платформаси орқали фойдаланилган сув миқдори аниқ ҳисобланиб, истеъмолчиларга электрон равишда маълум қилинади. Бу ҳисоб-китобларда инсон омилини камайтиради, қоғозбозликни бартараф этади ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.Маълумотларнинг аниқлигини таъминлаш учун тизим “Рақамли қишлоқ хўжалиги” платформаси билан интеграция қилинади. Шу орқали суғориладиган ерлар, экин турлари ва сув лимитлари ҳақидаги маълумотлар автоматик янгиланиб боради.Қуйи бўғинда ўзгарувчан бошқарув тизими жорий этилиб, хизмат самарадорлиги KPI кўрсаткичлари асосида баҳоланади. Ходимларни рағбатлантириш етказилган ва фойдаланилган сув ҳажмлари ўртасидаги тафовут асосида амалга оширилади.Шунингдек, сув солиғидан тушган маблағларнинг 40 фоизи муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтириш имкони берилади.Ҳусусий шерик сув лимити доирасида сув етказади, сув солиғининг 40 фоизи унга тўлаб берилади, бу маблағлар эса насос станцияларини модернизация қилишга йўналтирилади.Бундан ташқари, “Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида 2025–2026 йилларда ҳар бир туманда биттадан ўқув дала ташкил этилиб, жами 3,5 минг гектар майдон қамраб олинади.Президент соҳадаги вазифаларни белгилаб, тегишли ҳужжатларни имзолади.
https://sputniknews.uz/20250915/suv-sojaligi-strategiya-51971581.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/0e/52679837_58:0:2443:1789_1920x0_80_0_0_e7912b261f5334743b04a6739a2dce0e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент, шавкат мирзиёев, сув хўжалиги, рақамлаштириш, suv hisobi, насос станцияси, хусусий шериклик, чортоқ тажрибаси, рақамли қишлоқ хўжалиги, сув ресурси, kpi, давлат сув кадастри, ўзбекистон, узбекистон, ракамлаштириш, сув ҳисоби, сув хисоби
президент, шавкат мирзиёев, сув хўжалиги, рақамлаштириш, suv hisobi, насос станцияси, хусусий шериклик, чортоқ тажрибаси, рақамли қишлоқ хўжалиги, сув ресурси, kpi, давлат сув кадастри, ўзбекистон, узбекистон, ракамлаштириш, сув ҳисоби, сув хисоби
Сув хўжалигидаги тақдимот: соҳада қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
09:10 14.10.2025 (янгиланди: 10:12 14.10.2025) Янги ёндашув асосида сув ҳисобини юритиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. “Suv hisobi” ахборот платформаси орқали фойдаланилган сув миқдори аниқ ҳисобланиб, истеъмолчиларга электрон равишда маълум қилинади.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш, сув ресурсларини самарали бошқариш ҳамда соҳанинг хусусий сектор учун жозибадорлигини ошириш масалалари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, мамлакатда 50 минг километрлик суғориш тармоқлари, 1,6 минг насос станцияси ва 10 мингдан зиёд сув объектлари фаолият юритмоқда.
Тақдимотда айтилишича, янги ёндашув асосида сув ҳисобини юритиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. “Suv hisobi” ахборот платформаси орқали фойдаланилган сув миқдори аниқ ҳисобланиб, истеъмолчиларга электрон равишда маълум қилинади. Бу ҳисоб-китобларда инсон омилини камайтиради, қоғозбозликни бартараф этади ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади.
Маълумотларнинг аниқлигини таъминлаш учун тизим “Рақамли қишлоқ хўжалиги” платформаси билан интеграция қилинади. Шу орқали суғориладиган ерлар, экин турлари ва сув лимитлари ҳақидаги маълумотлар автоматик янгиланиб боради.
Сув хўжалиги вазирлиги қошида “Сув хўжалигини рақамлаштириш ва мониторинг маркази” ҳамда “Давлат сув кадастри” ахборот тизими яратилади. Улар сув ресурсларига оид маълумотларни ягона базада жамлайди.
Қуйи бўғинда ўзгарувчан бошқарув тизими жорий этилиб, хизмат самарадорлиги KPI кўрсаткичлари асосида баҳоланади. Ходимларни рағбатлантириш етказилган ва фойдаланилган сув ҳажмлари ўртасидаги тафовут асосида амалга оширилади.
Шунингдек, сув солиғидан тушган маблағларнинг 40 фоизи муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтириш имкони берилади.
2026 йилда Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги насос станцияларнинг ярми, 2027 йилда эса Наманганда барчаси хусусий шерикликка ўтказилади. Бу йўналишда “бир насос – бир тизим” тамойили асосида “Чортоқ тажрибаси” амалга оширилади.
Ҳусусий шерик сув лимити доирасида сув етказади, сув солиғининг 40 фоизи унга тўлаб берилади, бу маблағлар эса насос станцияларини модернизация қилишга йўналтирилади.
Бундан ташқари, “Сувчилар мактаби” лойиҳаси доирасида 2025–2026 йилларда ҳар бир туманда биттадан ўқув дала ташкил этилиб, жами 3,5 минг гектар майдон қамраб олинади.
Президент соҳадаги вазифаларни белгилаб, тегишли ҳужжатларни имзолади.