Dushanbe Invest: Арипов сунъий интеллект ва яшил энергетика бўйича ҳамкорликни таклиф этди

© Getty Images / tanit boonruenИскусственный интеллект
Искусственный интеллект - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2025
Oбуна бўлиш
"Dushanbe Invest" форумида Абдулла Арипов сунъий интеллект ва яшил энергетика йўналишида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистон яшил энергетика, рақамлаштириш ва сунъий интеллект соҳаларида давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон пойтахтида 14-16 октябрь кунлари бўлиб ўтаётган "Dushanbe Invest 2025" халқаро инвестиция форумида маълум қилди.
Форум Марказий Осиё давлатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ва инвестициявий имкониятларни кенгайтиришни мақсад қилган.
Тадбирда сўзга чиққан Абдулла Арипов минтақавий ҳамкорлик ва янги технологияларни ривожлантириш бўйича ўз таклифларини баён этди.
“Мен халқаро ҳамкорларга яшил энергетика соҳасида қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш ҳамда илғор технологияларни жорий этишга қаратилган сунъий интеллект моделлари устида биргаликда ишлаш таклифи билан мурожаат қилмоқчиман”, — деди Арипов.
Бош вазирнинг таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётида рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш ва ташқи бозорларга энергия ресурсларини етказиб беришда транзит салоҳиятидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, у креатив саноатни ривожлантириш ва бизнес юритишнинг самарали усулларини жорий этиш зарурлигини қайд этди.
Ариповнинг фикрича, сунъий интеллект ва яшил энергетика соҳасидаги ҳамкорлик нафақат иқтисодий ўсиш, балки барқарор ривожланиш ва энергия тежамкор ечимларни амалга ошириш учун асос яратади, дея ёзади ТАСС.
Форумда Марказий Осиё давлатлари билан бир қаторда Малайзия, Эрон ва араб мамлакатлари делегациялари, дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Асосий мавзулардан бири — яшил энергетика ва рақамлаштириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш.
Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги: Арипов қандай ташаббусларни билдирди
Янгиликлар лентаси
0