Тошкентда Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси очилди - фото

© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ижодкорнинг 50 тадан ортиқ рангтасвир асарлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилмоқда.
Фотосуратлар уйида ёш истеъдодли рассом Алишер Ҳамдамовнинг “Рангларда яшовчи ҳислар” номли шахсий кўргазмаси ўз ишини бошлади.
© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда Тошкент Фотосуратлар уйи ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўргазма ёш рассом Алишер Ҳамдамов ижодининг сўнгги йилларда юксак даражада шаклланган ифодасини кўрсатади.
© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Рассомнинг “Рангларда яшовчи ҳислар” деб номланган экспозицияси томошабинни ҳис-туйғулар оламига чорлайди. Асарларда рангларнинг уйғунлиги, мазокларнинг шиддати ва композицион ечимларидаги аниқлик муаллифнинг етук маҳоратини намоён этади.
© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамов ўзига хос услуб ва ифода воситаларига эга рассом сифатида танилган. Унинг “Манзилли сафар” (2025), “Мулоқот” (2024), “Мутолаа” (2024), “Савдогарлар” (2024), “Карвон” (2024) каби ишлари ранглар симфонияси орқали инсон кайфиятини ва ҳаётнинг турфа оҳангларини ифодалайди. Рассомнинг “Баҳор” (2020) асарида ёшликнинг илиқ туйғулари, “Ота” (2025)да эса умрнинг чуқур фалсафаси мужассам.
© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Кўргазмадаги ҳар бир асар ранглар орқали ҳаёт, инсон, табиат ва туйғулар орасидаги нозик боғлиқликни очиб беради. Ҳамдамов ижоди томошабинни ўйлантиради, ранглар тили орқали ҳис этишга ундайди.
© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамов 1986 йилда Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. У П. Бенков номидаги рассомлик коллежини ва Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИни тамомлаган. 2010 йилдан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Рассом халқаро миқёсдаги бир қатор кўргазма ва симпозиумларда иштирок этган, асарлари Кипр, Хитой ва бошқа давлатлардаги санъат музейлари ҳамда шахсий коллекцияларда сақланади.
© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси

"Алишер Ҳамдамовнинг ҳар бир асарида бетакрор оҳангбор. Уларда умид, ишонч, меҳр - оқибат мужассам. Ранглар жозибали, аммо меъёрида, кўзни қамаштирмайди. Асарлардаги кенглик томошабинга расмга янада чуқурроқ кириб бориш имконини беради. Шу билан бирга, томошабин чарчамайди, аксинча, асардан асарга ўтишда кўз ва онг дам олади", — дейди рассом- график Зилола Камилова.

© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
© Sputnik / Бахром ХатамовАлишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Алишер Ҳамдамовнинг Рангларда яшовчи ҳислар кўргазмаси
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Алишер Ҳамдамовнинг "Рангларда яшовчи ҳислар" кўргазмаси
Кўргазма 19 октябргача қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0