Ўзбекистонда “Ўсиш нуқталари” лойиҳаси форуми илк бор қандай ўтказилди?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бу тадбирда Беларусь, Россия, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келган экспертлар, мутахассисларҳамда ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистонда “Ўсиш нуқталари: Буюк Ипак йўлидаги анъаналар ва тараққиёт” номли халқаро форум ўтди. Уни “Хориждаги руслар институти” АНТ, Горчаков жамғармаси, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ва Олтой ўлкаси ҳукумати ташкил этди.
Форум “Ўсиш нуқталари” номли халқаро жамоатчилик дипломатияси лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда ўтказилган илк шундай тадбир бўлди ва у икки манзилда - Тошкент ҳамда Самарқандда ташкил этилди.
Унинг очилиши Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида бўлиб ўтди. Бу ерда Беларусь, Россия, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келган ёшлар ташкилотларининг етакчилари ва фаоллари, халқаро муносабатлар соҳасидаги ҳамда ёш мутахассислар, талабалар тўпланди.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси катта маслаҳатчиси Валентин Гусев табрик сўзи билан чиқиб, Катта Евроосиё ҳамкорлиги масаласига тўхталиб ўтди.

“Унинг асосий вазифаси — стратегик манфаатларни мувофиқлаштириш ҳамда инфратузилма ва савдо тизимларини уйғунлаштириш. Бундай ёндашув мослашувчанликни таъминлаб, турли ривожланиш даражаси ва сиёсий йўналишдаги давлатларни жалб этиш, янги иштирокчилар учун очиқ бўлиш ва ортиқча мажбуриятлар юкламаслик имконини беради”, - деди у.

Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги таълим дастурлари координатори Ирина Сульжина Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган давлатларни бирлаштирувчи рус тилининг муҳим аҳамиятини таъкидлади.
“Бугунги форум халқларимизни бирлаштира оладиган умумий мулоқот тилини топиш ва ўзаро алоқа нуқталарини аниқлаш учун ажойиб имкониятдир”, - деди у.
“Хориждаги руслар институти” АНТ директори Сергей Пантелеев “Ўсиш нуқталари” лойиҳаси ва унинг Евросиё интеграцияси ғоясини оммалаштиришдаги, шунингдек, Евроосиё қитъаси халқлари ўртасидаги дўстликни ривожлантиришдаги роли ҳақида сўзлади.
“Биз беш йил мобайнида Ўзбекистон томон сафар уюштиришни режалаштирган эдик. Ишончимиз комилки, Ўзбекистонда янги дўстлар ва ҳамкорлар орттирамиз”, - деди у.
Форум иштирокчилари орасида Олтой ўлкасидан келган делегация ҳам бор эди.
“Ўзбекистон минтақамизнинг энг асосий учта савдо ҳамкор давлатларимиз қаторига киради. Биз келажакда ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришни истаймиз. Бугунги форум мамлакатнинг турли майдонлари, илмий ва таълим жамоалари билан танишиш, шунингдек, келажакда йирик қўшма лойиҳаларни режалаштириш учун ажойиб имкониятдир “, - деди Олтой ўлкаси губернатори маъмурияти ва ҳукуматининг протокол фаолияти ва ташқи алоқалар департаменти халқаро ҳамкорлик бўлими маслаҳатчиси Елена Базина.
Форум доирасида панель муҳокамалар, экспертлар сессиялари ва мунозаралари ўтказилди, у ерда таниқли мутахассислар билан бир қаторда ёшлар ҳам сўзга чиқди, иштирокчилар янги ташаббуслар ва лойиҳаларни тақдим этишди.
Форум сиёсий шарҳловчи, ёш ўқитувчи ва "Евросиё клуби" халқаро ёшлар илмий ташкилоти фаолларини бир жойга тўплаб ёшлар муҳокамаларини ҳам ўз ичига олди.
Форум Самарқандда давом этди. У ерда “Ўсиш нуқталари” лойиҳаси мутахассислари ва иштирокчиларининг Самарқанд давлат университети талабалари ҳамда ўқитувчилари билан учрашувлари бўлди. Шунингдек, Катта Евроосиё ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари мавзусида вазиятни таҳлил қилиш бўйича халқаро мутахассислар йиғилиши ташкил этилди.
Батафсил - Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0