“Сирли мижоз” ва рақамли назорат: истеъмолчи ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади

© Foto : Avetis Ghazanchyan / official site of the State Revenue Committee of RAAКонтрольно-кассовая машина
Контрольно-кассовая машина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
Oбуна бўлиш
Янги қарорга мувофиқ, рақамли маркировка тизими орқали муддати ўтган товарлар савдоси автоматик равишда тўхтатилади, “сирли мижоз” ва назорат хариди амалиёти жорий этилади
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади. 6 октябрь куни президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировка тизими жорий қилинган товарларнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уларнинг савдоси ушбу тизим орқали автоматик равишда чекланади.
Бунда рақамли маркировкаланган муддати ўтган товарларга назорат-касса техникаларида харид чеки чиқарилмайди.
2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш тартиби жорий этилади.
Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йил 1 декабрдан бошлаб “истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.
Девушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда бизнес ва истеъмолчилар учун хавфсиз ва шаффоф муҳит яратилмоқда
Янгиликлар лентаси
0