МБга кредит карталардан асоссиз комиссия ундирилаётгани юзасидан сўров юборилди

© Sputnik / Бахром ХатамовДевушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком
Девушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
Oбуна бўлиш
Хусусан, коммунал тўловлар, ўқиш, тиббиёт, суғурта ва солиқ учун тўловлар ҳам нақд пул ечиш амалиётига тенглаштирилиб, улар учун қўшимча фоиз ва комиссия ундирилаётгани кузатилган.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси тижорат банкларининг кредит карта амалиётларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан Марказий банкка (МБ) сўров юборди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.
“Айрим тижорат банклари тақдим этган кредит карталаридан коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт ва суғурта ҳамда солиқ каби тўловлар ҳам нақд пулга ечишга тенглаштирилиб, улардан фоиз ва комиссиялар ундирилаётгани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда”, - дейилади хабарда.
Марказий банкка юборилган сўровда қуйидагилар сўралган:
давлат ва нодавлат тижорат банклари фаолиятини ўрганиб чиқиш ва кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш;
истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш ҳамда асоссиз олинган хизмат ҳақи пулларини қайтариш чораларини кўриш.
Қўмита ушбу масала юзасидан қўшимча маълумот кейинчалик тақдим этилишини билдирган.
Менеджер с калькулятором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2025
Кредит бюроларида киберхавфсизликка оид янги талаблар белгиланди
Янгиликлар лентаси
0