https://sputniknews.uz/20251007/shavkat-mirziyoev-vladimir-putin-tabrik-52529960.html
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса равнақ тилади.
2025-10-07T19:26+0500
2025-10-07T19:26+0500
2025-10-07T19:26+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
владимир путин
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0c/47065159_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_8d4d75d07194ffa33ef64eb5615cdbce.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Президентлар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини давом эттириш, етакчи корхона ва компанияларнинг саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудларининг ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилишди.7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин 73 ёшни қарши олди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0c/47065159_211:0:2942:2048_1920x0_80_0_0_819ca1385ea2bf87215d89c6e219fff2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев владимир путин таваллуд кун табрик
шавкат мирзиёев владимир путин таваллуд кун табрик
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади
Президентлар Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Давлатимиз раҳбари Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса равнақ тилади”, - дейилади хабарда.
Президентлар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини давом эттириш, етакчи корхона ва компанияларнинг саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудларининг ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилишди.
7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин 73 ёшни қарши олди.