Грузия бош вазири ЕИ элчисини мамлакатдаги тартибсизликларда айблади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПротесты в Тбилиси
Протесты в Тбилиси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2025
Oбуна бўлиш
4 октябрь Грузияда куни маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари сайловлари бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе пойтахтдаги тартибсизликларда Европа Иттифоқининг Тбилисидаги элчиси Павел Герчинский айбдор эканини маълум қилди. Бу ҳақда Грузиянинг 1TV телеканали хабар берди.
Кобахидзенинг сўзларига кўра, айрим чет эллик вакиллар, жумладан, Европа амалдорлари Грузиядаги конституциявий тузумни ағдаришга бўлган уринишларни бевосита қўллаб-қувватлаган.
“ЕИнинг Грузиядаги элчиси бунинг учун ўта жавобгар”, - деди бош вазир брифингда.
Тбилисидаги норозилик намойишлари 4 октябрь куни кечқурун бошланди. Натижада 14 нафар полиция ходимлари жабрланган. Грузия ИИВ полицияларга ҳужум қилиш, ҳукуматни зўравонлик билан ўзгартиришга давъат қилиш фактлари бўйича жиноий ишлар очган.
4 октябрь Грузияда куни маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари сайловлари бўлиб ўтди. Фуқаролар 64 та шаҳар ва туманнинг ҳоким ва депутатларини сайлашди. Сайловда қатнашишдан 8 та мухолифат партия бош тортди. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси 70,1 фоиздан кўпроқ овозга эга бўлган. Тбилиси ҳокими лавозимига “Грузия орзуси” партиясидан номзод Каха Каладзе 71 фоиздан ортиқ овоз билан қайта сайланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0