https://sputniknews.uz/20251004/tarixda-ilk-bor-ayol-kishi-yaponiya-bosh-vaziri-bolishi-mumkin-52457252.html
Тарихда илк бор аёл киши Япония бош вазири бўлиши мумкин
Тарихда илк бор аёл киши Япония бош вазири бўлиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Санаэ Такаичи Япониянинг биринчи аёл бош вазири бўлиши мумкин. 04.10.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-10-04T15:25+0500
2025-10-04T15:25+0500
2025-10-04T15:25+0500
дунёда
япония
бош вазир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/04/52457400_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_1e36b3586e55ea890539edb37ac40aa5.jpg
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Японияда ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) сайловларида ғолиб чиққан Санаэ Такаичи Япониянинг биринчи аёл бош вазири бўлиши мумкин.Бош вазир сайлови октябрь ойи ўрталарида бўлиб ўтади. ЛДП иккала палатадаги кўпчиликни йўқотди ва Такаичини сайлаш учун мухолифат билан музокаралар олиб боради. Мухолифат партиялари ягона номзод кўрсатиши ва уларни сайлаши мумкин эди, бироқ уларнинг сиёсий қарашлари хилма-хиллиги туфайли бу эҳтимол жуда паст.Такаичи ҳақида нималар маълумТакаичи ЛДПнинг энг тажрибали сиёсатчиларидан бири. У Кобе университети ва Матсушита давлат бошқаруви институтини тамомлаган. 1987 йилда у грант асосида АҚШда конгрессмен Патрисия Шредернинг офисида ишлади. 1989 йилда у Японияга қайтиб келди ва биринчи марта 1993 йилда Япон парламентининг қуйи палатасига сайланди.Собиқ бош вазир Синдзо Абе даврида Такаичи Фан ва технологиялар сиёсати вазири, Инновациялар вазири, Ёшлар ва гендер тенглиги вазири, Озиқ-овқат хавфсизлиги вазири, Окинава ва Шимолий ҳудудлар вазири лавозимида ишлаган. Уни баъзан Британия "темир хоними" Маргарет Тетчерга ўхшатишади. Такаичи Конституцияни қайта кўриб чиқиш ва армияни кучайтириш тарафдори. Ижтимоий сиёсатда у консерватив позицияни эгаллайди: у икки фамилияга, бир жинсли никоҳга, аёлларнинг император тахтини мерос қилиб олиш ҳуқуқига қарши. Иқтисодий сиёсатда — солиқларни камайтириш, фуқароларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойлар учун субсидиялар, энергия ва яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга кенг кўламли инвестициялар киритишга урғу беради.
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/04/52457400_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_f812d7ec433e9f7e819975eaa6abe6ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, япония, бош вазир
дунёда, япония, бош вазир
Тарихда илк бор аёл киши Япония бош вазири бўлиши мумкин
Санаэ Такаичи Япониянинг биринчи аёл бош вазири бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Японияда ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) сайловларида ғолиб чиққан Санаэ Такаичи Япониянинг биринчи аёл бош вазири бўлиши мумкин.
Иккинчи турда собиқ Иқтисодий хавфсизлик вазири 185 нафар партия аъзоси томонидан қўллаб-қувватланди. Қишлоқ хўжалиги вазири Синдзиро Коидзуми 156 овоз олди.
Бош вазир сайлови октябрь ойи ўрталарида бўлиб ўтади. ЛДП иккала палатадаги кўпчиликни йўқотди ва Такаичини сайлаш учун мухолифат билан музокаралар олиб боради. Мухолифат партиялари ягона номзод кўрсатиши ва уларни сайлаши мумкин эди, бироқ уларнинг сиёсий қарашлари хилма-хиллиги туфайли бу эҳтимол жуда паст.
Такаичи ҳақида нималар маълум
Сиёсатчи ўзининг ўта ўнг қарашлари билан танилган. Шунингдек у Япония ўзининг милитаристик ўтмиши учун кечирим сўрашни бас қилиши керак деб ҳисоблайди.
Такаичи ЛДПнинг энг тажрибали сиёсатчиларидан бири. У Кобе университети ва Матсушита давлат бошқаруви институтини тамомлаган. 1987 йилда у грант асосида АҚШда конгрессмен Патрисия Шредернинг офисида ишлади. 1989 йилда у Японияга қайтиб келди ва биринчи марта 1993 йилда Япон парламентининг қуйи палатасига сайланди.
Собиқ бош вазир Синдзо Абе даврида Такаичи Фан ва технологиялар сиёсати вазири, Инновациялар вазири, Ёшлар ва гендер тенглиги вазири, Озиқ-овқат хавфсизлиги вазири, Окинава ва Шимолий ҳудудлар вазири лавозимида ишлаган.
Такайчи ўзининг анча консерватив ва кескин қарашлари билан танилган ва бу маънода марҳум Бош вазир Синдзо Абенинг вориси ҳисобланади.
Уни баъзан Британия "темир хоними" Маргарет Тетчерга ўхшатишади. Такаичи Конституцияни қайта кўриб чиқиш ва армияни кучайтириш тарафдори.
Ижтимоий сиёсатда у консерватив позицияни эгаллайди: у икки фамилияга, бир жинсли никоҳга, аёлларнинг император тахтини мерос қилиб олиш ҳуқуқига қарши.
Иқтисодий сиёсатда — солиқларни камайтириш, фуқароларни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойлар учун субсидиялар, энергия ва яримўтказгичлар ишлаб чиқаришга кенг кўламли инвестициялар киритишга урғу беради.